Албатта ҳукм Аллоҳникидур Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт

 

 


Тафвиз муовинларининг шартлари

Тафвиз муовинига ҳам халифага қўйилган шартлар қўйилган. Яъни, муовин эркак киши бўлиши, эркин бўлиши, мусулмон бўлиши, балоғатга етган бўлиши, ақли расо бўлиши, одил бўлиши ва ўзига топширилган ишларни қилишга лаёқатли бўлиши шарт.
Тафвиз муовинини тайинлаш шартларининг далили ҳам халифага бўлган далилларнинг айнан ўзидир. Чунки муовин қиладиган иш ҳам бошқарув иши бўлиб, Пайғамбар алайҳис-саломнинг мана бу сўзларига кўра, у эркак киши бўлиши вожиб:


«لَنْ يَفْلَحَ قَوْمٌ وَلَّوا أَمْرَهُمِ امْرَأَةً» 
«Ўз ишларига аёл кишини бошчи қилган қавм асло нажот топмайди». Бу ҳадисни Бухорий Абу Бакрдан ривоят қилган. Муовин эркин бўлиши вожиб. Чунки қул ихтиёри ўзида бўлмагач, бошқаларнинг ишини ҳам бошқаролмайди. Муовин Расулуллоҳ с.а.в.нинг мана бу сўзларига кўра балоғатга етган бўлиши вожиб:


«رُفِعَ الْقَلَمُ عَنْ ثَلاَثةٍ عَنِ النَّائِمِ حَتَّى يَسْتَيْقِظَ, وَعَنِ الصَبِيِّ حَتَّى يَبْلُغَ, وَعَنِ الْمَعْتُوهِ حَتَّى يَبْرَأَ»
«Уч кишидан (гуноҳларни ёзувчи) қалам кўтарилди: Ухлаб қолган одамдан то уйғонгунча, гўдак боладан то балоғатга етгунча ва ақли ожиздан то соғайгунча». (Абу Довуд ривояти). Яна бир ривоятда бундай дейилган:


«وَعَنِ الْمَجْنُونِ الْمَغْلُوبِ عَلَى عَقْلِهِ حَتَّى يَفِيقَ»
«... ва ақлини йўқотган жиннидан то у ўзига келгунча». Муовин одил бўлиши вожиб. Чунки Аллоҳ гувоҳликка одилликни шарт қилиб, шундай деган:


وَأَشْهِدُوْا ذَوَىْ عَدْلٍ مِنْكُمْ 
– „Ваўзларингиздан (яъни, мусулмонлардан) бўлганиккиадолатсоҳибинигувоҳқилинглар...“. [65:2]
Демак, одиллик халифа муовинига аллақачон шарт бўлади. Шунингдек, муовин халифалик машаққати ҳамда бошқарув ва ҳокимият масъулиятларини кўтаришга қодир бўлиши учун бошқарув ишларига лаёқатли бўлиши ҳам шарт қилинган.

 

55-бет

Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106 107 108 109 110 111 112 113 114 115 116 117 118 119 120 121 122 123 124 125 126 127 128 129 130 131 132 133 134 135 136 137 138 139 140 141 142 143 144 145 146 147 148 149 150 151 152 153 154 155 156 157 158 159 160 161 162 163 164 165 166 167 168