Албатта ҳукм Аллоҳникидур Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт

 

 

Иккинчи турдаги корхоналарга оғир саноат ва ҳарбий саноат киради. Бу турдаги корхоналар шахсий бўлиши мумкин. Негаки, улар шахсий мулклар жумласидандир. Бироқ, бундай корхоналар учун жуда катта миқдордаги маблағ зарурлиги ва бундай маблағнинг шахсда бўлиши осон эмаслиги, шунингдек, Пайғамбар с.а.в. даврларида қуроллар шахсий мулк ҳисобланган бўлса, бугунга келиб, оғир қуроллар шахсий мулк бўлмай, давлат мулкига айлангани эътибори билан бу ишни бажариш давлат зиммасидадир. Негаки, бошқарув масъулияти шуни тақозо этади. Айниқса, бугунги кунда қурол даҳшатли даражада ривожланиб кетди. Уни ишлаб чиқариш воситалари ўта оғир бўлиб, кўп маблағ талаб қиляпти. Шунинг учун оғир саноат корхоналарини, қурол саноати корхоналарини қуриш ва бошқариш давлат зиммасига юклатилади. Бу гапдан шахсларнинг шундай корхоналарни қуриши тақиқланади, деган мазмун келиб чиқмайди».


Бундай корхоналарни қуриш давлатнинг, яъни халифанинг вазифасидир. Халифа бу иш учун бир бош мудир тайинлайди ва бу бош мудир халифанинг ўзи ёки вакили билан боғланиб туради.


Тўртинчи: Халқаро алоқалар
Юқорида айтиб ўтганимиздек, халқаро алоқаларда танфиз вазири халифа билан бошқа давлатлар ўртасида воситачи бўлади.
Пайғамбар с.а.в. ва Хулафои рошидинлар даврида бу алоқаларни бевосита Пайғамбар с.а.в. ва Хулафои рошидинлар ўз котиби, яъни танфиз вазири воситасида бошқарганлар. Масалан, Пайғамбар с.а.в. Ҳудайбия сулҳида сулҳ битимини тузиш борасида ёзишмалар олиб борганлар. Яна бир мисол: Кисронинг элчиси келиб, Умар р.а.ни сўрайди ва Мадинаи Мунавварага кираверишда ухлаб ётган ҳолида топади.


Шуни ҳам айтиб ўтиш лозимки, халифа танфиз вазири орқали бу ишни бевосита бажариши ҳам, шунингдек, давлатнинг бошқа жиҳозлари каби халқаро алоқалар учун бир мудир тайинлаши ҳам мумкин.
Шунга кўра, бу тўрт идора битта идоранинг, яъни жиҳод амири идорасининг ичида бўлиши ҳам мумкин. Чунки улар бир-бирига боғлиқдир.

 

80-бет

Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106 107 108 109 110 111 112 113 114 115 116 117 118 119 120 121 122 123 124 125 126 127 128 129 130 131 132 133 134 135 136 137 138 139 140 141 142 143 144 145 146 147 148 149 150 151 152 153 154 155 156 157 158 159 160 161 162 163 164 165 166 167 168