Албатта ҳукм Аллоҳникидур Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт

 

 

«إِنَّ اللَّهَ وَضَعَ عَنْ أُمَّتِى الْخَطَأَ، وَالنِّسْيَانَ، وَمَا اسْتُكْرِهُوا عَلَيْهِ» 
«Аллоҳ умматимдан хато қилиш, унутиб қўйиш ва мажбур қилинган ишларнинг гуноҳини олиб ташлади». Агар мусулмонлар халифа сайлаш билан машғул бўлмасалар, то у тиклангунча ҳаммалари гуноҳкор бўлиб қолаверадилар. Қачон уни тикласаларгина гуноҳ улардан соқит бўлади. Аммо халифа тиклашдан тўхтаб қолиш гуноҳлари соқит бўлмайди. Аксинча, бўйинларида гуноҳ қолади ва мусулмон киши фарзни адо этишни тарк қилиб, гуноҳ қилганлиги учун Аллоҳ уни муҳосаба қилганидек, уларни ҳам муҳосаба қилади.


Энди халифалик мансаби бўшаб қолиши биланоқ халифага байъат бериш масаласи билан бевосита шуғулланишнинг вожиблигига келсак, саҳобалар Расулуллоҳ с.а.в. вафот этганларидан кейин шу куннинг ўзидаёқ, ул зотни дафн этишдан олдин Бану Соиданинг айвонида бу иш билан бевосита машғул бўлганлар. Абу Бакрнинг байъати шу куни унга инъиқод байъати берилиши ва иккинчи кунда одамлар масжидда тўпланиб Абу Бакрга итоат байъатини беришлари билан тамомига етди.


Мусулмонларга халифа сайлаш учун берилган муҳлат узоғи билан уч кеча-кундузлигига келсак, бунинг сабаби қуйидагича: Пичоқланиши сабабли вафот этиши аниқ бўлиб қолган Умар р.а. аҳли шўрога ишонч билдириб, уларга уч кунни чеклаб-белгилаб берди. Кейин агар уч кун ичида ораларидан бир халифага иттифоқ қилишмаса, уч кундан кейин қарши чиқувчи (мухолиф)ни ўлдиришни васият қилди. Бунинг ижросини, яъни мухолифни ўлдиришни мусулмонлардан эллик кишига топширди. Ҳолбуки, улар аҳли шўро ва буюк саҳобалардан эдилар. Бу иш саҳобаларнинг кўз ўнгларида бўлиб, улардан биронтаси бу ишга қарши чиққанлиги ёки мухолиф бўлганлиги нақл қилинган эмас. Бу мусулмонлар уч кеча-кундуздан ортиқ вақт халифасиз қолишлари мумкин эмаслигига саҳобаларнинг ижмоси бўлиб қолди. Саҳобалар ижмоси эса худди Қуръон ва суннат каби шаръий далилдир.


Бухорий Мисвар ибн Махрамадан ушбу ҳадисни чиқарди. Мисвар айтди: «Кечаси ухлаб ётганимда Абдурраҳмон келиб эшигимни таққиллатган эди, уйғониб кетдим. У менга: Ухлаяпсанми? Аллоҳга қасамки, шу ўтган уч кечада мен кўп ухлай олмадим, деди». Одамлар бомдодни ўқигач, Усмонга байъат қилиш ниҳоясига етди.


Шуларга кўра, мусулмонлар халифанинг мансаби бўшаб қолган пайтда кейинги халифага байъат қилиш билан машғул бўлишлари ва бу байъатни уч кун ичида адо этишлари вожибдир. Аммо халифага байъат қилиш билан машғул бўлмасалар, аксинча, халифаликка барҳам берилиб, байъатдан ўтириб қолсалар ҳаммалари ўша ондан бошлаб гуноҳкор бўладилар. Бугунги кунда бўлаётганидек, барча мусулмонлар 1342 ҳижрий йилнинг 28 ражаб ойида Халифалик бекор қилинганидан бошлаб то уни қайта барпо қилгунларига қадар Халифаликни барпо қилмаганликлари учун гуноҳкордирлар. Фақат бир ихлосли, садоқатли жамоат билан бирга Халифалик учун жиддий фаолиятга киришган инсонгина бу гуноҳдан пок бўлади. Чунки бу Расулуллоҳ с.а.в. ҳадисларида баён қилганларидек гуноҳи азимдир:


«...وَمَنْ مَاتَ وَلَيْسَ فِيْ عُنُقِهِ بَيْعَةٌ مَاتَ مِيتَةً جَاهِلِيَّةً»

«Бўйнида байъати бўлмаган ҳолда ўлган одам жоҳилият ўлими билан ўлибди». Жоҳилият ўлими гуноҳи азимга далолат қилади. 

 

50-бет

Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106 107 108 109 110 111 112 113 114 115 116 117 118 119 120 121 122 123 124 125 126 127 128 129 130 131 132 133 134 135 136 137 138 139 140 141 142 143 144 145 146 147 148 149 150 151 152 153 154 155 156 157 158 159 160 161 162 163 164 165 166 167 168