Албатта ҳукм Аллоҳникидур Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт

 

 


Чеклов жиҳатидан олиб қаралганда шундай бўлади. Аммо чекловнинг дастлаб олтита бўлишига келсак, у Умар р.а.нинг фаолиятларидан ўрганилган бўлса, ундан кейин унинг иккитага чекланиши эса Абдурраҳмон ибн Авфнинг фаолиятидан олинди. Шунингдек, байъат маъноси мусулмон сайловчиларнинг кўпчилиги билан рўёбга чиқиши кўзланди. Чунки номзодлар иккитадан кўп бўлса, ютиб чиққан номзод энг камида сайловчиларнинг ўттиз фоизи билан ғолиб чиққан ҳисобланади. Бу эса эллик фоиздан кам демакдир. Номзодлар иккитадан ошмасагина улардан бири кўпчилик овоз билан ғолиб чиққан бўлади.


Мазолим маҳкамаси томонидан байъат бериш шартлари тўлиқ топилган, деб қарор қилинган номзодларни Уммат мажлиси олтита ва иккитага чеклашига тўхталсак, бундан мақсад халифанинг байъат бериш шартлари топилиши лозим бўлган номзодлар орасидан сайланишидир. Шунинг учун мазолим маҳкамаси номзодлар орасидан шу шартлар топилмаётган ҳар қандай кишини четлатади. Ундан кейин маҳкама томонидан шартлар топилган деб қарор қилинган номзодларни Уммат мажлиси белгилайди.
Бешинчи банд шунинг учун ишлаб чиқилди.


Ҳеч бир тақиқсиз сўзлаш ва раъй билдириш ҳуқуқи

Уммат мажлиси аъзоларининг ҳар бири шариат рухсат берган ўринларда ҳеч бир тақиқсиз, хоҳлаганидек сўзлаш ва раъй билдириш ҳуқуқига эга. Чунки мажлиснинг ҳар бир аъзоси раъй билдириш ва муҳосаба қилишда мусулмонларнинг вакилидир. Шу сабабдан унинг иши халифа ёки давлатдаги ҳар қандай ҳоким ёхуд давлат жиҳозларидан бирида ишлайдиган ҳар қандай хизматчи бажараётган ишларни чуқур ўрганиш ва яна ўшаларнинг ҳар бирига насиҳат қилиш, фикр билдириш, таклифлар тақдим қилиб, уларни муҳокама қилиш билан бирга муҳосаба қилиш ва давлат томонидан содир бўлаётган қарама-қарши ишларга эътироз билдиришдир. У бу ишларни мусулмонларнинг зиммаларидаги амри маъруф, наҳий мункар, ҳокимларни муҳосаба қилиш, уларга насиҳат ва раъй билдириш ишларини уларнинг номидан бажаради. Чунки бу ишлар мусулмонлар зиммасидаги вожибдир. Зеро, Аллоҳ Таоло айтади:

 

160-бет

Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106 107 108 109 110 111 112 113 114 115 116 117 118 119 120 121 122 123 124 125 126 127 128 129 130 131 132 133 134 135 136 137 138 139 140 141 142 143 144 145 146 147 148 149 150 151 152 153 154 155 156 157 158 159 160 161 162 163 164 165 166 167 168