| Албатта ҳукм Аллоҳникидур |
 |
Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт |
|
Суннатда зикр этилган далилларга келсак, Нофеъдан ривоят қилинишича, у киши Абдуллоҳ ибн Умар менга Расулуллоҳ с.а.в. шундай деганларини эшитдим, деди:
«مَنْ خَلَعَ يَدًا مِنْ طَاعَةٍ لَقِيَ اللَّهَ يَوْمَ الْقِيَامَةِ لاَ حُجَّةَ لَهُ, وَمَنْ مَاتَ وَلَيْسَ فِي عُنُقِهِ بَيْعَةٌ مَاتَ مِيتَةً جَاهِلِيَّةً»
«Кимки итоатдан қўлини тортса, Қиёмат кунида Аллоҳга ҳужжати йўқ ҳолатда рўбарў бўлади. Кимки бўйнида байъат бўлмаган ҳолда вафот қилса, жоҳилият ўлими билан ўлибди». (Муслим ривояти). Набий с.а.в. ҳар бир мусулмоннинг бўйнида байъат бўлишини фарз қилдилар ва кимки бўйнида байъати йўқ ҳолда вафот қилса, жоҳилият ўлими билан ўлибди, деб сифатладилар. Расулуллоҳ с.а.в.дан кейин байъат фақатгина халифага бўлади, бошқага эмас. Бу ҳадис ҳар бир мусулмоннинг бўйнида байъат бўлишини вожиб қиляпти, яъни халифа мавжуд бўлиши билан ҳар бир мусулмоннинг унга байъат бериши вожиб бўлади. Муслим Аъраждан, у киши Абу Ҳурайрадан, у Расулуллоҳ с.а.в.дан ривоят қилади. У киши айтдилар:
«إِنَّمَا الْإِمَامُ (الَخَلِيفَةُ) جُنَّةٌ يُقاتَلُ مَنْ وَرَائَهُ وَيُتَّقَى بِهِ»
«Имом (халифа) қалқондир, унинг ортида туриб жанг қилинади ва у билан ҳимояланилади». Муслим Абу Ҳозимдан келтиради: Мен Абу Ҳурайра билан беш йил ҳамсуҳбат бўлдим ва у кишидан Расулуллоҳ с.а.в.нинг шундай деганларини эшитдим:
«كَانَتْ بَنُو إِسْرَائِيلَ تَسُوسُهُمُ الأنْبِيَاءُ, كُلَّمَا هَلَكَ نَبِيٌّ خَلَفَهُ نَبِيٌّ, وَإِنَّهُ لا نَبِيَّ بَعْدِي, وَسَيَكُونُ خُلَفَاءُ فَيَكْثُرُونَ, قَالُوا: فَمَا تَأْمُرُنَا؟ قَالَ فُوا بِبَيْعَةِ الأوَّلِ فَالأوَّلِ, أَعْطُوهُمْ حَقَّهُمْ فَإِنَّ اللَّهَ سَائِلُهُمْ عَمَّا اسْتَرْعَاهُمْ»
«Бану Исроилга пайғамбарлар сиёсат юргизарди. Қачон бир пайғамбар ҳалок бўлса, ортидан бошқа бир пайғамбар келарди. Мендан кейин эса пайғамбар йўқ. Халифалар бўладилар. Кўп бўладилар. (Саҳобалар бизни нимага буюрасиз? - деб сўрашди. Айтдиларки): Энг биринчисининг, яна биринчисининг байъатига вафо қилинглар. Уларнинг ҳақларини ўзларига беринглар. Зеро, Аллоҳ улардан раият (фуқаро)ни қандай бошқарганлари ҳақида сўрайди». Бу ҳадисларда халифа қалқон, яъни ҳимоя, деб сифатланяпти. Расулуллоҳ с.а.в. имомни қалқон, деб сифатладилар,
6-бет
Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106 107 108 109 110 111 112 113 114 115 116 117 118 119 120 121 122 123 124 125 126 127 128 129 130 131 132 133 134 135 136 137 138 139 140 141 142 143 144 145 146 147 148 149 150 151 152 153 154 155 156 157 158 159 160 161 162 163 164 165 166 167 168
|