Волий бир вилоятдан бошқа вилоятга кўчирилмайди. Бир вилоят волийлигидан бўшатилиб, бошқа вилоят волийлигига тайинланади. Негаки, Пайғамбар с.а.в. волийларни бўшатганлар, холос. У зотнинг волийни бир жойдан бошқа жойга кўчирганлари хусусида ҳеч қандай ривоят йўқ. Шу билан бирга волийлик очиқ лафз билан тузиладиган битимдир. Иқлим ёки шаҳарга волийлик битимида волийлик қилинадиган жой аниқ кўрсатиб берилади ва халифа томонидан бўшатилгунига қадар волийнинг ўша ҳудудда ҳукм юритиш ваколати сақланиб туради. То ишдан олингунига қадар волий ҳисобланаверади. Шунинг учун бошқа жойга кўчирилса, шу кўчириш сабабли олдинги жойидан бўшатилган ва кўчирилган жойига волий этиб тайинланган бўлмайди. Чунки уни ишдан олиш учун ишдан олингани ҳақида очиқ гапирилиши лозим. Бошқа жойга тайинланиши ҳам тайинланганлиги ҳақида очиқ айтилишини тақозо қилади. Шундан келиб чиқиб айтамизки, волий бир жойдан бошқа жойга кўчирилмайди. Балки у бир жойдан бўшатилиб, бошқа жойга тайин қилинади.
Халифа волийнинг ишларини текшириб бориши, уни қаттиқ назорат қилиши, бевосита ёки бирон ноиб орқали тафтиш ўтказиб туриши лозим. Шунингдек, вилоятлар бўйича муовин ҳам вилоятлардаги аҳволни кузатиб бориб, халифани хабардор қилиб туриши керак. Бу иш юқорида айтиб ўтганимиздек, тафвиз муовини иши каби тадбир билан бўлади. Ана шунда халифа волийларнинг аҳволидан, қилаётган ишларидан хабардор бўлиб туради. У гоҳ-гоҳида волийларнинг ҳаммасини ёки бир қисмини бир жойга тўплаб, улар устидан тушган фуқаронинг шикоятларини кўриб чиқиши ҳам даркор.
73-бет Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106 107 108 109 110 111 112 113 114 115 116 117 118 119 120 121 122 123 124 125 126 127 128 129 130 131 132 133 134 135 136 137 138 139 140 141 142 143 144 145 146 147 148 149 150 151 152 153 154 155 156 157 158 159 160 161 162 163 164 165 166 167 168
|