Албатта ҳукм Аллоҳникидур |
 |
Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт |
|
Натижада номзодини қўйиш амалда Абу Бакр билан Саъд ибн Убодаларнинг ўртасидагина бўлди. Шундан кейин айвонда аҳли ҳал вал-ақд Абу Бакрни халифа қилиб сайлаб, унга инъиқод байъатини беришди. Кейин эртаси куни масжидда мусулмонлар Абу Бакрга итоат байъатини бердилар.
Абу Бакр мусулмонларга халифаликка Умарнинг номзодини илгари сурди. Умар билан эса бошқа номзод бўлмаган эди. Кейин мусулмонлар унга аввал инъиқод байъатини, кейин итоат байъатини беришди.
Умар ҳам мусулмонларга олти киши номзодини илгари суриб, уларнинг орасидан бирини халифа қилиб сайлаб олишлари учун уларнинг сонини олтитага чеклади. Кейин Абудурраҳмон ибн Авф бешови билан баҳс қилди-да, қолган учтасидан ваколат олиб, Али билан Усмоннинг номзодларида тўхтади. Шундан сўнг одамларнинг фикрини ўрганди ва уларнинг фикри Усмоннинг халифа бўлишига келиб тўхтади.
Энди Али р.а.га келсак, халифаликка у билан бирга бошқа биронта номзод бўлмади. Шунинг учун унга Мадина ва Куфадаги мусулмонларнинг кўпчилиги байъат қилишди ва у тўртинчи халифа бўлди.
Усмон р.а.нинг байъатида: Халифа сайлаш учун рухсат берилган энг кўп муддат, яъни уч кеча-кундуз, шунингдек, номзодлар сонини олти кишигача, кейинчалик эса икки кишига чеклаш воқеалари бўлиб ўтди. Биз ушбу мавзуимизга фойдаси борлигини эътиборга олиб, айни байъатнинг қандай содир бўлганини андак тафсилоти билан айтиб ўтамиз:
1. Умар р.а. ҳижратнинг 24 йили муҳаррам ойининг бошида якшанба куни эрталаб, Абу Луълуъа - унга Аллоҳнинг лаънати бўлсин - томонидан пичоқлангани таъсиридан вафот этди. Унинг пичоқланиши ҳижратнинг 23 йили, зул-ҳижжа ойининг тугашига тўрт кун қолганда, чоршанба куни меҳробда бомдод намозини ўқиётган пайтда юз берди. Умар р.а.нинг васиятига биноан унинг жанозасини Суҳайб р.а. ўқиди.
2. Умарни дафн қилиш ишларидан фориғ бўлингач, Миқдод Умар васият қилган олти кишидан иборат шўро аҳлини уйларнинг бирига тўплади. Абу Талҳа эса уларни қўриқлаб турди. Улар ўтириб маслаҳатлашганларидан сўнг Абдурраҳмон ибн Авфни - ўзлари рози бўлиб - ораларидан бирини халифа қилиб танлашга вакил қилдилар.
3. Абдурраҳмон улар билан муҳокама қилиб, ҳар биридан алоҳида-алоҳида мана бундай деб сўрай бошлади: Агар сиз халифа бўлмасангиз, қолганлардан кимнинг халифа бўлишини хоҳлайсиз? Уларнинг жавоби Али билан Усмондан нарига ўтмади. Шундан кейин Абдурраҳмон номзодларни олти кишидан икки кишига чеклади.
28-бет
Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106 107 108 109 110 111 112 113 114 115 116 117 118 119 120 121 122 123 124 125 126 127 128 129 130 131 132 133 134 135 136 137 138 139 140 141 142 143 144 145 146 147 148 149 150 151 152 153 154 155 156 157 158 159 160 161 162 163 164 165 166 167 168
|