Албатта ҳукм Аллоҳникидур |
 |
Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт |
|
Биз Ҳизб ут-Таҳрир аъзолари Аллоҳ Субҳонаҳунинг ваъдасига иймон келтирамиз ва Расулуллоҳ с.а.в.нинг башоратларини тасдиқлаб, Исломий Уммат билан бирга ва унинг ёрдамида Халифаликни янгидан барпо қилиш учун ҳаракат қиламиз. Биз Аллоҳ Субҳонаҳудан бизни Халифаликни барпо қилишга, унинг аскарларидан қилиб, унинг байроғини яхшилик билан кўтаришимизга ва бу байроқ билан кетма-кет ғалабалар сари қадам ташлашимизга мушарраф қилишини сўраган ҳолимизда, бу ишнинг амалга ошишига ишонамиз. Бу иш Аллоҳга қийин эмас.
Биз бу китобда Халифалик давлатидаги бошқарув ва идора қилиш жиҳоз (аппарат)ларини иборалари аниқ, тушуниш осон ва амалий татбиқ шаклида баён қилишни хоҳладик. Шунингдек, қалблар ҳотиржам бўлиши учун истинбот ва истидлол (далил келтириш) жиҳатидан ҳам тўғри-саҳиҳ бўлишини қасд қилдик.
Бунга бизни ундаган нарса - бугун оламдаги мавжуд бошқарув низомларининг шаклда ҳам, мазмунда ҳам Исломдаги бошқарув низомидан жуда узоқлигидир. Мазмунга келсак, ҳозирги низомларнинг барчаси Аллоҳнинг Китоби ва Расулининг суннати ҳамда иккаласи асосидаги ижмо ва қиёсдан олинмаганлиги барча мусулмонларга аниқ. Бу низомлар Ислом низомларига зид бўлиб, мусулмонларга очиқ кўриниб турибди ва бу нарсада улар ихтилоф ҳам қилишмайди.
Лекин уларни чалкаштириб турган нарса - ҳозирги бошқарув низомлари Ислом низомларидан фарқ қилмайди, деб гумон қилишларидир. Шунинг учун Ислом бошқарув жиҳозларида ҳам ҳозирги ўзлари ўйлаб топган низомларида бўлгани каби салоҳиятларга эга бўлган вазирлар маҳкамаси, вазирлар, вазирликлар ва шунга ўхшаш нарсалар бўлишининг зарари йўқ, деб ўйлашади. Шунинг учун бу китобда Халифалик давлатида бошқарув жиҳозларини жамлаб келтиришга аҳамият бердик. Бунга сабаб Аллоҳнинг изни ила бу давлат барпо бўлишидан аввал унинг бошқарув шакли одамларнинг зеҳнларида тушунарли ва кўзлари олдида аниқ намоён бўлсин.
3-бет
Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106 107 108 109 110 111 112 113 114 115 116 117 118 119 120 121 122 123 124 125 126 127 128 129 130 131 132 133 134 135 136 137 138 139 140 141 142 143 144 145 146 147 148 149 150 151 152 153 154 155 156 157 158 159 160 161 162 163 164 165 166 167 168
|