Албатта ҳукм Аллоҳникидур Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт

 

Ливолар ва роялар


Давлатнинг ливолари ва роялари бўлади. Бу эса Расулуллоҳ с.а.в. Мадинаи Мунавварада барпо қилган биринчи Исломий давлатдаги ҳолатдан қуйидаги тарзда истинбот қилинган:

1. Ливо ва роя - «ал-Қомус ал-Муҳит»да келтирилишича, уларнинг ҳар бири луғавий жиҳатдан байроқни англатади.
Сўнгра шариат уларнинг ҳар бирига истеъмол жиҳатидан қуйидаги тарзда шаръий маъно берган:

  • Ливо оқ рангли бўлиб, устига қора ҳарфларда Ла Илаҳа Иллаллоҳ Муҳаммадур Расулуллоҳ деб ёзиб қўйилади. У қўшин амири ёки қўшин қўмондонига берилади. Ливо унинг қароргоҳи устида туради ва қароргоҳи қаерда бўлса, у ҳам ўша ерда бўлади. Қўшин амирига ливо берилишига далил «Набий с.а.в. фатҳ куни Маккага оқ байроқ билан кирганлар»идир. Бу ҳадисни ибн Можа Жобир орқали ривоят қилган. Нисоий Анасдан ривоят қилишича: «Набий с.а.в. Усома ибн Зайдни Румга ҳужум қилиши учун қўшинга амир қилган пайтларида ўз қўллари билан ливони берганлар».
  • Роя эса қора рангли бўлиб, устига оқ ҳарфларда Ла Илаҳа Иллаллоҳ Муҳаммадур Расулуллоҳ деб ёзиб қўйилади. У қўшин дивизиялари (полклар, роталар, қўшиннинг бошқа қисмлари) қўмондонларида бўлади. Далили шуки, Хайбарда қўшинга қўмондон бўлиб турган Пайғамбар с.а.в. шундай дедилар:
  • «لَأُعْطِيَنَّ الرَّايَةَ غَداً رَجُلاً يُحِبُّ اللَّهَ وَرَسُولَهُ, وَيُحِبُّهُ اللَّهُ وَرَسُولُهُ, فَأَعْطَاهَا عَلِيّاً» 

    «Рояни эртага Аллоҳ ва Расулини яхши кўрадиган, Аллоҳ ва Расули ҳам уни яхши кўрадиган кишига бераман. Кейин уни Алига бердилар» (муттафақун алайҳ). Негаки Али - каррамаллоҳу важҳаҳу - ўша пайтда қўшинда дивизия ёки полк қўмондони ҳисобланарди. Ҳорис ибн Ҳассон Бакрийнинг ҳадисида ҳам шундай келтирилган: «Мадинага келдик, қарасак, Пайғамбар с.а.в. минбарда, ёнларида Билол, у эса Набий с.а.в.нинг олдиларида қилич осиб олган ҳолда турибди. Шунда қора рояларни кўриб қолдим-да: «Бу роялар нега турибди?» - деб сўрагандим: Амр ибн Ос ғазотдан келди, дейишди». «Шунда қора рояларни кўриб қолдим» дегани, қўшиннинг амири битта, яъни Амр ибн Ос бўлган ҳолда у билан кўп байроқлар бўлганини англатади. Демак, бу - полклар, роталар ва ҳоказолар билан бирга ҳам роялар бўлганини билдиради.

     

    164-бет

    Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106 107 108 109 110 111 112 113 114 115 116 117 118 119 120 121 122 123 124 125 126 127 128 129 130 131 132 133 134 135 136 137 138 139 140 141 142 143 144 145 146 147 148 149 150 151 152 153 154 155 156 157 158 159 160 161 162 163 164 165 166 167 168