Албатта ҳукм Аллоҳникидур |
 |
Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт |
|
Уларнинг барчаси Расулуллоҳ с.а.в.нинг олдида жавобгар бўлганлар ва у кишидан бошқа ҳеч кимнинг олдида жавобгар бўлмаганлар. Бу эса қозилар, идоралар мудирлари, қўшин қўмондонлари, штаб бошлиқлари ва бошқа амалдорлар фақат халифа олдида масъул бўлишларига, Уммат мажлиси олдида жавоб бермасликларига далолат қилади. Муовинлар ва волийлардан бошқа бирор киши Уммат мажлиси олдида жавоб бермайди. Омиллар ҳам муовин ва волийлар каби бўладилар. Чунки улар ҳокимлардир. Булардан бошқа бирор киши Уммат мажлиси олдида жавобгар эмас, балки ҳаммалари халифа олдидагина жавобгардир.
Энди (е) моддасига келсак, давлат бюджетининг кирим-чиқим бўлимлари борасида шаръий аҳкомлар доирасидан чиқилмайди. Бир динор ҳам шаръий ҳукмга номувофиқ тарзда йиғиб олинмайди. Бир динор ҳам шаръий ҳукмга номувофиқ сарфланмайди. Аммо чиқимлар тафсилотларини ёки бюджет бўлимларини белгилаш халифанинг фикри ва ижтиҳодига топширилган. Кирим бўлимлари ҳам ҳудди шундай, масалан, хирожий ердан олинадиган хирож фалонча, олинадиган жизя миқдори фалонча, деб халифа белгилайди. Ва шунга ўхшашларнинг ҳаммаси кирим бўлимларидир. Халифа яна йўлларга фалонча чиқим сарфланади, касалхоналарга фалонча маблағ кетади, деб белгилайди. Бу ва бунга ўхшашлар чиқимлар турларидир. Бу иш фақат халифанинг раъйига боғлиқ бўлади. Халифа уларни ўз фикри ва ижтиҳодига мувофиқ тасдиқлайди. Чунки Расулуллоҳ с.а.в. омиллардан тушум маблағини шахсан қабул қилиб, чиқимларга ишлатганлар. Баъзи волийларга молларни олиб сарф қилишларига изн берилади, худди Муоз Яманга волий қилинганида содир бўлганидек. Кейинчалик Хулафои рошидинлар ҳам молларни қабул қилиш ва сарфлашда халифа сифатида фикр ва ижтиҳодларида ҳар бири ўз раъйига эга бўлган. Улардан бирортасини ҳам ҳеч ким инкор қилмаган. Халифадан бошқа бирор киши бир динорни ҳам ўзича тасарруф қилишга ҳақли бўлмаган. Фақат халифа сарфлашга рухсат берган ҳолдагина сарфлаган. Масалан, Умар Муовияни волий қилиб тайинлаганда шундай қилган эди. Ўшанда Муовияга молни олиш ва сарфлашга ҳаққи бўлган умумий волийликни берган эди. Буларнинг ҳаммаси давлат бюджетининг бўлимларини фақат халифа ёки унинг ноиби белгилашига далолат қилади.
41-бет
Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106 107 108 109 110 111 112 113 114 115 116 117 118 119 120 121 122 123 124 125 126 127 128 129 130 131 132 133 134 135 136 137 138 139 140 141 142 143 144 145 146 147 148 149 150 151 152 153 154 155 156 157 158 159 160 161 162 163 164 165 166 167 168
|