Албатта ҳукм Аллоҳникидур Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт

 

 

«أَتَيْتُ النَّبِيَّ وَفِي عُنُقِي صَلِيبٌ مِنْ ذَهَبٍ, فَقَالَ يَا عَدِيُّ اطْرَحْ عَنْكَ هَذَا الْوَثَنَ. وَسَمِعْتُهُ يَقْرَأُ فِي سُورَةِ بَرَاءَةٌ  }اتَّخَذُوا أَحْبَارَهُمْ وَرُهْبَانَهُمْ أَرْبَابًا مِنْ دُونِ اللَّهِ  {  قَالَ: أَمَا إِنَّهُمْ لَمْ يَكُونُوا يَعْبُدُونَهُمْ, وَلَكِنَّهُمْ كَانُوا إِذَا أَحَلُّوا لَهُمْ شَيْئًا اسْتَحَلُّوهُ وَإِذَا حَرَّمُوا عَلَيْهِمْ شَيْئًا حَرَّمُوهُ»

«Мен Набий с.а.в.нинг олдиларга келдим - бўйнимда тилла хоч бор эди - у зот менга бутни олиб ташла дедилар. Ва «Бароат» сурасидан мана бу: «Улар Аллоҳни қўйиб ўзларининг донишмандларини ва роҳибларини парвардигор деб билдилар» оятни ўқиб, шундай деганларини эшитдим: «Тўғри, одамлар роҳибларга ибодат қилишмаган, лекин роҳиблар бирор нарсани ҳалол дейишса, одамлар уларни ҳалол санашган, бирор нарсани ҳаром дейишса, уни ҳаром дейишган».


Шунингдек, Исломда бошқарув вазирлар кенгаши орқали бўлмайди. Вазирликларнинг ўзларига хос ихтисос ва салоҳиятлари, алоҳида бюджетлари бўлади. Бунисининг бюджети унисиникидан ортиқ, ёки кам бўлади. Бунисининг бюджетидаги ортиқча маблағ унисига фақат узундан-узоқ, жуда кўп расмиятчиликлар билангина ўтказилади. Бу эса одамлар манфаатларини ҳал қилишда жуда кўп чигалликларга сабаб бўлади. Ваҳоланки одамларнинг манфаатлари аслида шу манфаатларни ўзида жамлайдиган битта идорий жиҳоз доирасида ҳал қилиниши лозим эди. Масалан, республика низомида бошқарув вазирликлар орасида бўлиб берилади ва жамоий шаклда бошқарув ҳуқуқига эга бўлган вазирлар кенгаши бу вазирликларни жамлайди. Исломда эса демократик шаклда бошқарувнинг барча турларини жамлаган вазирлар маҳкамаси бўлмайди. Балки Умматни Аллоҳнинг Китоби ва Расулининг суннати билан бошқариши учун Уммат халифага байъат беради. Халифа халифалик вазифаларини адо қилишда ёрдам беришлари учун ўзига ёрдамчиларни (тафвиз вазирларини) тайинлайди. Демак, улар луғавий маънодаги вазирлардир, яъни Халифа тайинлаган ишларда унга ёрдам берувчилардир.


Исломдаги бошқарув низоми ҳақиқий маънодаги демократия ҳам эмас, яъни қонун чиқаришни, нарсаларнинг ҳалол-ҳаром, чиройли ва хунуклигини белгилашни ҳамда шариат ҳукмларига риоя қилмай ҳуррият деган ном билан халққа бериб қўйган демократия эмас. Мусулмонлар ҳақиқий маънодаги демократияни қабул қилмаслигини кофирлар жуда яхши билишади. Шунинг учун мустамлакачи кофир давлатлар - бугунги кунда хусусан Америка - мусулмонлар юртларига демократияни алдов йўллари билан киритишга уринишмоқда, мусусулмонларга адаштирувчи тасаввурни бериш учун демократия ҳокимни сайлаш механизми-дир, 

 

11-бет

Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106 107 108 109 110 111 112 113 114 115 116 117 118 119 120 121 122 123 124 125 126 127 128 129 130 131 132 133 134 135 136 137 138 139 140 141 142 143 144 145 146 147 148 149 150 151 152 153 154 155 156 157 158 159 160 161 162 163 164 165 166 167 168