Албатта ҳукм Аллоҳникидур Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт

 

 

وَلاَ تَجَسَّسُوا 
– „... жосуслик қилиб юрманглар...“.                                   [49:12]
Шунинг учун бу ишда фақат шубҳали шахслар билангина чекланиш лозим.
Амалий ёки ҳукман муҳориб кофирлар билан алоқада бўлиб турган кишилар шубҳали шахслардир. Гап шундаки, ҳарбий сиёсат жиҳатидан қаралганда ва мусулмонларга зарар бўлиб қолишининг олдини олиш учун муҳориб кофирларга қарши жосуслик қилиш жоиз. Бу ҳақдаги шаръий далиллар аҳли ҳарбларнинг ҳаммасига тааллуқлидир. Зеро, агар улар амалий аҳли ҳарб бўлсалар, уларга қарши жосуслик қилиш давлатнинг вазифаси экани ўз-ўзидан маълум, агар улар назарий аҳли ҳарб бўлсалар, бу иш жоиздир. Чунки улар хоҳлаган пайтларида амалий аҳли ҳарбга айланишлари мумкин.


Шу билан муҳориб кофирлар билан алоқада бўлиб турган ҳар бир фуқаро шубҳа остига олинади. Негаки, у унга қарши жосуслик қилиш мумкин бўлган шахс билан боғланяпти.

Бунинг тафсилоти қуйидагича:
1. Амалий муҳориб кофирларга қарши жосуслик қилиш давлатга вожиб. Буни юқоридаги «Вожиб нима билан амалга ошса, ўша нарса ҳам вожибдир», деган қоида ҳам таъкидлайди. Зеро, душманни мағлуб этиш учун унинг кучи, режалари, мақсадлари ва стратегик жойлашувидан воқиф бўлиш шарт. Бу иш билан ҳарбий идора шуғулланади. Амалий аҳли ҳарб кофирлар билан алоқада бўлиб турган фуқароларга нисбатан ҳам жосуслик қилинади. Негаки, уларнинг амалий аҳли ҳарблар билан алоқада бўлишлари одатий ҳол эмас. Чунки биз улар билан уруш ҳолатидамиз.

2. Аҳли ҳарб ҳукмида бўлганларга нисбатан жосуслик қилиш жоиздир. Зарар келтириш хавфи, масалан, уларнинг амалий муҳорибларга ёрдам беришлари ёки уларга қўшилиб кетишлари хавфи туғилиб қолган пайтда бу жоиз иш вожиб ишга айланади. Ҳукман аҳли ҳарб кофирлар икки турли бўлади:
Биринчиси, ўз юртларида яшайдиган ҳукман муҳориб кофирлар. Уларга нисбатан жосуслик қилиш билан ҳарбий идора шуғулланади.
Иккинчиси, элчилик қилиш, битим тузиш каби ишлар билан бизнинг юртимизга кириб келган ҳукман аҳли ҳарб кофирлар. Уларга нисбатан жосуслик қилиш билан ички хавфсизлик идораси шуғулланади.

 

95-бет

Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106 107 108 109 110 111 112 113 114 115 116 117 118 119 120 121 122 123 124 125 126 127 128 129 130 131 132 133 134 135 136 137 138 139 140 141 142 143 144 145 146 147 148 149 150 151 152 153 154 155 156 157 158 159 160 161 162 163 164 165 166 167 168