Албатта ҳукм Аллоҳникидур |
 |
Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт |
|
Шунингдек, бир қишлоқ фарзандлари шаҳарлардаги мадрасаларга боришга қийналаётган бўлишса, уларга мадраса қуриб беришда мажлисдаги кўпчиликнинг раъйи халифага мажбурий бўлади. Аммо қишлоқдаги мадрасанинг жойини танлаш, яъни шу жойнинг тупроғи мадраса қуришга яроқлилиги, қай тарзда қурилиши, у жой давлатга қарашлими ёки қарашли эмасми, яъни қурилаверадими, ё сотиб олинадими, бир ёки икки йилга ижарага олинадими ва шу каби ишларда билим ва ихтисос эгаларидан маслаҳат сўралади. Мажлисдаги кўпчиликнинг раъйининг ҳожати йўқ. Халифа улардан маслаҳат сўраши мумкин бўлса ҳам, лекин уларнинг раъйи мажбурий эмас.
Яна мисол сифатида, чегара (душман билан қарама-қарши туриш чизиғи)да жойлашган шаҳарни олайлик. Қишлоқни истеҳкомлаш, ундан душман хавфини узоқлаштириш, душман томонидан бирор тажовуз рўй бергудек бўлса, унинг қирғинга ва қувғинга учрамаслиги ва бошқа жиҳатлардан Уммат мажлисидаги кўпчиликнинг раъйи мажбурийдир. Бироқ, бу истеҳкомларнинг қандай қурилиши ва хавф-хатарни қайтариш учун қандай қуроллардан фойдаланиш тўғрисида мажлисдаги кўпчиликнинг раъйи эмас, билимли ва мутахассислардан маслаҳат сўралади.
Ва ҳоказо.
Иккинчи бандга келсак, қонун чиқариш фақат Аллоҳга хосдир.
إِنِ الْحُكْمُ إِلاَّ لِلَّهِ
– „Ҳукм ёлғиз Аллоҳнинг измидадир“, [12:67]
فَلاَ وَرَبِّكَ لاَ يُؤْمِنُونَ حَتَّىَ يُحَكِّمُوكَ فِيمَا شَجَرَ بَيْنَهُمْ ثُمَّ لاَ يَجِدُواْ فِي أَنفُسِهِمْ حَرَجًا مِّمَّا قَضَيْتَ وَيُسَلِّمُواْ تَسْلِيمًا
– „Йўқ, (эй Муҳаммад алайҳис-салом), Парвардигорингизга қасамки, то улар ўз ўрталарида чиққан келишмовчиликларда сизни ҳакам қилмагунларича ва кейин сиз чиқарган ҳукмдан дилларида ҳеч қандай танглик топмай, тўла таслим бўлмагунларича-бўйсунмагунларича зинҳор мўмин бўла олмайдилар“.[4:65]
Шунингдек, Пайғамбар с.а.в.нинг
اتَّخَذُوا أَحْبَارَهُمْ وَرُهْبَانَهُمْ أَرْبَابًا مِنْ دُونِ اللَّهِ
– „Улар Аллоҳни қўйиб, ўзларининг донишмандларини ва роҳибларини Парвардигор деб билдилар“, [9:31]
деган оятни тафсир қилганликлари тўғрисида Термизий Адий ибн Ҳотамдан ушбуни чиқарди:
154-бет
Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106 107 108 109 110 111 112 113 114 115 116 117 118 119 120 121 122 123 124 125 126 127 128 129 130 131 132 133 134 135 136 137 138 139 140 141 142 143 144 145 146 147 148 149 150 151 152 153 154 155 156 157 158 159 160 161 162 163 164 165 166 167 168
|