Албатта ҳукм Аллоҳникидур |
 |
Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт |
|
Шунга кўра, бошқармалар бошқарувини, яъни девонни ташкил қилиш эҳтиёжга ва шу эҳтиёж юкларини кўтарадиган услуб, воситаларга қараб бўлади. Бу услуб ва воситалар ҳар асрда, ҳар вилоятда, ҳар шаҳарда ҳар хил бўлиши мумкин.
Айтиб ўтганларимиз бошқармалар бошқарувини ёки девонни ташкил қилиш борасидаги гаплардир. Энди ундаги хизматчилар масъулиятига тўхталадиган бўлсак, улар ёлланган ишчилар ва айни пайтда фуқаролардир. Улар ёлланган ишчилар эканликлари жиҳатидан ўз бўлим мудирлари олдида, фуқаро эканликлари жиҳатидан эса ҳокимлар, волийлар, қолаверса, халифа олдида жавобгардирлар ҳамда шариат ҳукмлари ва идорий тартибларга риоя қилишга бурчлидирлар.
Бошқармаларни идора қилиш сиёсати
Бошқармаларни идора қилиш сиёсати содда тартиб, ишларни зудлик билан бажариш ва хизматчининг иқтидорлилиги, малакалилигига асосланади. Бу асослар манфаатни ҳосил қилиш воқеидан олинган. Манфаатдор шахс ўз манфаатининг мумкин қадар тез ва мукаммал амалга ошишини истайди. Муслим Шаддод ибн Авс йўлидан ривоят қилган ҳадисда Пайғамбар с.а.в. шундай деганлар:
«إِنَّ اللَّهَ كَتَبَ الْإِحْسَانَ عَلَى كُلِّ شَيْءٍ, فَإِذَا قَتَلْتُمْ فَأَحْسِنُوا الْقِتْلَةَ, وَإِذَا ذَبَحْتُمْ فَأَحْسِنُوا الذَّبْحَ...»
«Аллоҳ ҳар бир нарсани чиройли қилишни буюрган. ўлдирсангизлар, чиройли ўлдиринглар. Сўйсангизлар, чиройли сўйинглар...». Демак, шариат ишларни пухта бажаришга буюради. Манфаатларни рўёбга чиқаришда пухталикка эришиш учун эса бошқарувда қуйидаги уч сифат топилиши лозим. Биринчидан, содда тартиб. Негаки, соддалик қулайликка, мураккаблик эса қийинчиликка олиб боради. Иккинчидан, ишларни зудлик билан бажариш. Чунки тезлик манфаатдор шахсга қулайлик туғдиради. Учинчидан, иқтидорлилик ва малакалилик. Бу сифатларсиз ишни пухта, чиройли бажариб бўлмайди.
127-бет
Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106 107 108 109 110 111 112 113 114 115 116 117 118 119 120 121 122 123 124 125 126 127 128 129 130 131 132 133 134 135 136 137 138 139 140 141 142 143 144 145 146 147 148 149 150 151 152 153 154 155 156 157 158 159 160 161 162 163 164 165 166 167 168
|