Албатта ҳукм Аллоҳникидур Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт

 

 

Мана шулар халифа салоҳиятларининг турларига нисбатан муфассал далиллардир. Буларнинг ҳаммаси Аҳмад билан Бухорий Абдуллоҳ ибн Умардан қилган ривоятда келган. Абдуллоҳ Пайғамбар с.а.в.нинг:


«…اَلْإِمَامُ رَاعٍ وَهُوَ مَسْؤُولٌ عَنْ رَعِيَّتِهِ» 
«... Имом бошлиқдир ва у ўз қўл остидагиларга жавобгардир», деганларини эшитган экан. Яъни, фуқаро ишларини бошқаришга тааллуқли ҳамма ишлар халифанинг ишидир. У хоҳлаган одамини хоҳлаган ишига, хоҳлаганича ваколат ҳукмига қиёсан ноиб қилишга ҳақлидир.


Халифа табанний қилишда (қонун қабул қилишда) шаръий аҳкомлар доирасидан чиқмайди

Халифа табанний қилишда шаръий аҳкомларга чекланади. У шаръий далиллардан тўғри истинбот қилинмаган бирор ҳукмни табанний қилиши ҳаромдир. У ўзи табанний қилган аҳкомларга ва ўзи риоя қилган истинбот тариқатига чекланади. Ўзи табанний қилган тариқатга зид тариқат билан истинбот қилинган ҳукмни табанний қилиши ва ўзи табанний қилган аҳкомга зид бўлган буйруқни бериши мумкин эмас. Демак, халифа мана шу икки ишга чекланади.


Биринчи иш, яъни халифа табанний қилишда шаръий аҳкомларга чекланганлигига далиллар қуйидагилар:
Биринчи: Аллоҳ Субҳонаҳу ҳар бир мусулмонга - халифа бўладими ёки бошқами - барча амалларини шаръий аҳкомларга биноан юргизишини фарз қилди. Аллоҳ Таоло шундай деди:


فَلاَ وَرَبِّكَ لاَ يُؤْمِنُونَ حَتَّىَ يُحَكِّمُوكَ فِيمَا شَجَرَ بَيْنَهُمْ   
– „Йўқ, (эй Муҳаммад алайҳис-салом), Парвардигорингизга қасамки, то улар ўз ўрталарида чиққан келишмовчиликларда сизни ҳакам қилмагунларича... зинҳор мўмин бўла олмайдилар“.[4:65]
Амалларни шаръий аҳкомларга мувофиқ юргизиш қачон Шореъ хитоби ҳар хил тушунилган, яъни шаръий ҳукм ҳар хил бўлиб қолган вақтда улардан муайян битта ҳукмни табанний қилишни бандага шарт қилди. Мусулмон амал қилишни, яъни ҳукмни татбиқ қилишни истаган вақтда бир неча аҳкомлардан муайян бир ҳукмни табанний қилиши вожиб бўлади. Халифа бирон амални, яъни ҳукмни адо этишни истаган пайтда унга табанний қилиш вожиб бўлиб, бу - ҳукм бўлади. 

 

42-бет

Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106 107 108 109 110 111 112 113 114 115 116 117 118 119 120 121 122 123 124 125 126 127 128 129 130 131 132 133 134 135 136 137 138 139 140 141 142 143 144 145 146 147 148 149 150 151 152 153 154 155 156 157 158 159 160 161 162 163 164 165 166 167 168