Албатта ҳукм Аллоҳникидур Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт

 

 


Шунингдек, Халифалик давлатида бошқарув низоми ҳам битта низом бўлиши вожиб, унинг бирлашган иттифоқ (федерация) низоми бўлиши ҳаромдир. Бунинг далили Муслимнинг Абдуллоҳ ибн Амр ибн Осдан қилган ривоятидир. Абдуллоҳ мен Расулуллоҳ с.а.в.нинг:


»مَنْ بَايَعَ إِمَامًا فَأَعْطَاهُ صَفْقَةَ يَدِهِ، وَثَمَرَةَ قَلْبِهِ، فَلْيُطِعْهُ إِنِ اسْتَطَاعَ، فَإِنْ جَاءَ آخَرُ يُنَازِعُهُ فَاضْرِبُوا عُنُقَ الْآخَرِ  «
«Ким имомга байъат қилиб, унга қўлини ва қалб қўрини берса, қодир бўлганича унга итоат қилсин. Агар бошқаси келиб ундан халифаликни талашса, кейингисини бўйнига уринглар», деганларини эшитдим, деди.


«مَنْ أَتَاكُمْ وَأَمْرُكُمْ جَمِيعٌ عَلَى رَجُلٍ وَاحِدٍ يُرِيدُ أَنْ يَشُقَّ عَصَاكُمْ أَوْ يُفَرِّقَ جَمَاعَتَكُمْ فَاقْتُلُوهُ» 
«Бир киши атрофида бирлашиб турган пайтингларда биров келиб, бирлигингизни бузмоқчи ва жамоатингизни бўлиб юбормоқчи бўлса, уни ўлдиринглар». Яна Муслим Абу Саид Худрийдан, у эса Расулуллоҳ с.а.в.дан қилган ривоятидир:


«إِذَا بُويِعَ لِخَلِيفَتَيْنِ فَاقْتُلُوا الْآخَرَ مِنْهُمَا» 
«Агар икки халифага байъат берилса, улардан кейингисини ўлдиринглар». Яна Муслимнинг Абу Ҳозимдан қилган ривоятидир. У шундай дейди: Мен Абу Ҳурайра билан беш йил бирга бўлдим ва ундан Расулуллоҳ с.а.в.нинг шундай деганларини эшитдим:


«كَانَتْ بَنُو إِسْرَائِيلَ تَسُوسُهُمْ الأنْبِيَاءُ كُلَّمَا هَلَكَ نَبِيٌّ خَلَفَهُ نَبِيٌّ وَإِنَّهُ لا نَبِيَّ بَعْدِي وَسَتَكُونُ خُلَفَاءُ فَتَكْثُرُ قَالُوا فَمَا تَأْمُرُنَا قَالَ فُوا بِبَيْعَةِ الأوَّلِ فَالأوَّلِ أَعْطُوهُمْ حَقَّهُمْ فَإِنَّ اللَّهَ سَائِلُهُمْ عَمَّا اسْتَرْعَاهُمْ»
«Бану Исроилга пайғамбарлар сиёсат юргизарди. Қачон бир пайғамбар ҳалок бўлса, ортидан бошқа бир пайғамбар келарди. Мендан кейин эса пайғамбар йўқ. Халифалар бўладилар. Кўп бўладилар. (Саҳобалар бизни нимага буюрасиз? - деб сўрашди. Айтдиларки): Энг биринчисининг, яна биринчисининг байъатига вафо қилинглар. Уларнинг ҳақларини ўзларига беринглар. Зеро, Аллоҳ улардан раият (фуқаро)ни қандай бошқарганлари ҳақида сўрайди». 

 

34-бет

Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106 107 108 109 110 111 112 113 114 115 116 117 118 119 120 121 122 123 124 125 126 127 128 129 130 131 132 133 134 135 136 137 138 139 140 141 142 143 144 145 146 147 148 149 150 151 152 153 154 155 156 157 158 159 160 161 162 163 164 165 166 167 168