Албатта ҳукм Аллоҳникидур Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт

 

 

Иккинчи: Муовинлар (тафвиз вазирлари)


Муовинлар - халифа ўзига халифалик машаққатларини кўтариш, унинг масъулиятларини адо этишда ёрдам беришлари учун тайин қилган вазирлардир. Халифалик машаққатлари оғир бўлиб, айниқса Халифалик давлати кенгайгани сари, бу машаққатлар халифанинг ўзига оғирлик қилади. Шунинг учун халифа айни машаққатларни кўтариш ва масъулиятини адо этишда уларга муҳтож бўлади.


Муовинларни «вазирлар», деб аниқ изоҳсиз номлаш тўғри бўлмайди. Акс ҳолда, Исломдаги вазир сўзининг маъноси капиталистик илмоний асосга қурилган инсоний тузум ёки биз ҳозирги асрда гувоҳи бўлаётган бошқа тузумларнинг вазир маъноси билан аралашиб кетади.


Тафвиз вазири ёки тафвиз муовини бошқарув ва ҳокимият ишларини бирга кўтариш учун халифа тайин қилган киши бўлиб, унга ишларни ўз фикри билан тадбир қилиш, шариат аҳкомларига мувофиқ ўз ижтиҳоди билан олиб бориш ҳуқуқини беради. Бу билан халифа унга умумий назар солиш ва ўринбосарлик вазифасини топширади.


Ҳоким ва Термизий Абу Саид Худрийдан шундай ривоят қилади, Расулуллоҳ с.а.в. шундай дедилар:


«وَزِيرَايَ مِنَ السَّماءِ جِبْرِيلُ وَمِيكَائِيلُ, وَمِنَ الْأَرْضِ أَبُو بَكْرٍ وَعُمَرُ» 
«Менинг самодаги икки вазирим Жаброил ва Микоилдир. Ердагилари эса - Абу Бакр билан Умардир». Ҳадисдаги вазир сўзи луғатда ёрдамчи ва мусоид маъносини англатади. Дарҳақиқат, Қуроъни Карим ҳам «вазир» сўзини айнан шу маънода ишлатган. Аллоҳ Таоло айтди:


وَاجْعَلْ لِّي وَزِيرًا مِنْ أَهْلِي 
– „Менга ўз аҳлим-уруғимдан бўлган (Ҳорун оғамни) вазир қилгин“,           [20:29]
яъни, ёрдамчи ва мусоид. Ҳадисдаги «вазир» сўзи ҳар қандай ишда ҳар қандай ёрдам ва кўмак бериш маъносини, жумладан, халифага унинг масъулияти ва ишларида ёрдам бериш маъносини ўз ичига олади. Абу Саид ривоят қилган ҳадис эса, фақат бошқарувдаги ўзаро ёрдамгагина хос эмас. Чунки Жаброил билан Микоил Расулуллоҳ с.а.в.нинг самодаги вазирлари бўлиб, бу икки фариштанинг бошқарув ва унга алоқадор масъулиятларда ёрдам беришга алоқалари йўқ. Шу боисдан ҳадисдаги «икки вазирим», сўзи менинг икки ёрдамчим, деган луғавий маънони англатади. Бу ҳадисдан бир неча ёрдамчиларнинг бўлиши мумкинлиги тушунилади.

 

51-бет

Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106 107 108 109 110 111 112 113 114 115 116 117 118 119 120 121 122 123 124 125 126 127 128 129 130 131 132 133 134 135 136 137 138 139 140 141 142 143 144 145 146 147 148 149 150 151 152 153 154 155 156 157 158 159 160 161 162 163 164 165 166 167 168