Шунинг учун идорий услуб, модомики уни ман қиладиган ҳужжат ворид бўлмаган экан, модомики идорий жиҳоз ишини юритишга ва одамлар эҳтиёжларини қондиришга муносиб экан, дуч келган низомдан олиниши мумкин. Негаки, идорий услуб шаръий далилга муҳтож бўладиган ҳукм эмас. Шунга кўра, Умар р.а. девон услубини қўллаб, омма мулки ва давлат мулкидан ойлик, маош ажратиш учун қўшин ва фуқарони рўйхатга олган. Обид ибн Яҳё Ҳорис ибн Нуфайлдан ривоят қилишича, Умар р.а. девон ташкил қилиш борасида мусулмонлар билан маслаҳатлашган. Шунда Али ибн Абу Толиб р.а., сизга тўпланиб келган молни йилда бир тақсимлайсиз, ундан ҳеч нарсани олиб қолмайсиз, деди. Усмон ибн Аффон, мол кўп, ҳамма одамларга етади, деб ўйлайман, фақат агар ҳисоб-китоб қилинмаса, ким олгану ким олмагани билинмай қолиб, гап-сўз тарқалиб кетишидан қўрқаман, деди. Валид ибн Ҳишом ибн Муғира эса, Шомда бўлганимда уларнинг подшоҳлари девон қилганларини, одамларни аскарликка олганларини кўрдим, сен ҳам девон қил ва одамларни аскарликка ол, деди. Умар р.а. унинг гапини олиб, Қурайшнинг энг насаблиларидан Ақил ибн Абу Толиб, Махрама ибн Навфал ва Жубайр ибн Мутъимни чақириб:«Одамларнинг манзилларига қараб рўйхатга олинглар», деди.
126-бет Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106 107 108 109 110 111 112 113 114 115 116 117 118 119 120 121 122 123 124 125 126 127 128 129 130 131 132 133 134 135 136 137 138 139 140 141 142 143 144 145 146 147 148 149 150 151 152 153 154 155 156 157 158 159 160 161 162 163 164 165 166 167 168
|