Албатта ҳукм Аллоҳникидур Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт

 

 


وَأَعِدُّوا لَهُمْ مَّا اسْتَطَعْتُمْ مِنْ قُوَّةٍ   
– „(Эй мўминлар), улар(га қарши жанг қилиш) учун имконингиз борича куч ва эгарланган отларни тайёрлаб қўйингиз“,                                                   [8:60]
деган ояти ҳам бор. Ҳарбий чиниқиш, ҳарбий малака ҳосил қилиш, етук ҳарбий мутахассис бўлиш тайёргарликлар сирасига киради. Чунки жанг қилиш имконига эга бўлиш учун шу нарсалар жуда зарур. Улар худди қурол-аслаҳалар, жанг анжомлари каби қувват ҳисобланади.


Ҳарбий хизматга олиш қўшинда одамларни доимий қуролли ҳолда ушлаб туриш, яъни жиҳод қилувчи ва жиҳодга алоқадор ишларни бажарувчи мужоҳидларни ташкил қилиш демакдир. Бу иш фарздир. Чунки жиҳод душман ҳужум қиладими, йўқми, ҳар доим фарздир. Шунга кўра, ҳарбий хизматга одамларни жалб қилиш жиҳод ҳукми ичидаги фарздир.


Умрни ўн беш ёш билан белгилашга келсак, бунга далил Бухорий Нофеъ йўлидан чиқарган мана бу ҳадисдир:


«حَدَّثَنِي ابْنُ عُمَرَ р.а  . أَنَّ رَسُولَ اللَّهِ عَرَضَهُ يَوْمَ أُحُدٍ وَهُوَ ابْنُ أَرْبَعَ عَشْرَةَ سَنَةً فَلَمْ يُجِزْنِي, ثُمَّ عَرَضَنِي يَوْمَ الْخَنْدَقِ وَأَنَا ابْنُ خَمْسَ عَشْرَةَ سَنَةً فَأَجَازَنِي» 
«Ибн Умар менга айтишича, у Уҳуд куни ўн тўрт ёшли пайтида Пайғамбар с.а.в.га дуч келди. Пайғамбар с.а.в.(унга жиҳод қилишга) рухсат бермадилар. Кейин ўн беш ёшли пайтимда Хандақ жангида ҳам дуч келиб қолдим, Пайғамбар с.а.в.(бу сафар жанг қилишимга) рухсат бердилар, (дейди Ибн Умар)». Нофеъ айтади: «Халифа Умар ибн Абдул-Азизнинг олдига бориб, шу ҳадисни гапириб берган эдим, у: Кичик билан каттани ажратувчи чегара мана шу, деди-да, волийларга мактуб йўллаб, ўн беш ёшга тўлганларга ҳарбий хизматни фарз қилишни тайинлади». Яъни, уларга қўшин девонидан ойлик белгилашни тайинлади.
Биз ҳам шуни табанний қиламиз. Яъни, ўн беш ёшга тўлган одам ҳарбий хизматни ўташи вожиб.


Қўшин қисмлари

Қўшин икки қисмга бўлинади. Биринчиси - захирадаги қисм. Улар қурол кўтара оладиган барча мусулмонлардир. Иккинчиси - армиядаги доимий қисмлар бўлиб, улар учун худди давлат хизматчилари каби давлат бюджетидан ойлик ажратилади.

 

84-бет

Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106 107 108 109 110 111 112 113 114 115 116 117 118 119 120 121 122 123 124 125 126 127 128 129 130 131 132 133 134 135 136 137 138 139 140 141 142 143 144 145 146 147 148 149 150 151 152 153 154 155 156 157 158 159 160 161 162 163 164 165 166 167 168