Албатта ҳукм Аллоҳникидур |
 |
Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт |
|
«سَيِّدُ الشُّهَدَاءِ حَمْزَةُ بْنُ عَبْدِ الْمُطَّلِبِ وَرَجُلٌ قَامَ إِلَى إِمَامٍ جَائِرٍ فَأْمَرَهُ وَنَهَاهُ فَقَتَلَهُ»
«Шаҳидлар саййиди Ҳамза ибн Абдулмуттолиб ҳамда золим ҳокимнинг олдига бориб, уни (маъруфга) буюриб,(мункардан) қайтарган, натижада ўша золим ҳоким томонидан қатл қилинган кишидир». Муслим Умму Салама р.а.дан ривоят қилишича, Расулуллоҳ с.а.в. шундай деганлар:
«سَتَكُونُ أُمَرَاءُ، فَتَعْرِفُونَ وَتُنْكِرُونَ، فَمَنْ عَرَفَ بَرِئَ، وَمَنْ أَنْكَرَ سَلِمَ، وَلَكِنْ مَنْ رَضِيَ وَتَابَعَ...»
«Яқинда амирлар бўлади. Бас, сизлар (уларнинг қилаётган ишларини) биласизлар ва (баъзиларини) инкор қиласизлар. Ким билса, ундан халос бўлибди. Ким инкор қилса, саломат бўлибди. Лекин ким рози бўлиб, эргашса...». Хуллас, бу насслар умумий бўлиб, ҳокимни шариат аҳкомларига мувофиқ муҳосаба қилишни ва муҳосаба барча ишлар устидан бўлишини кўрсатмоқда. Шунга кўра, мажлис томонидан халифа, унинг муовинлари, волийлар ва омиллар бажарилган ҳар бир иш юзасидан муҳосаба қилинади. Бу иш шаръий ҳукмга зид ё хато бўлгани, мусулмонларга зарарли бўлгани ёки фуқарога зулм ё унинг ишларини ғамхўрлик ила бошқаришда лоқайдлик қилинганининг фарқи йўқ. Халифа муҳосаба ва эътирозларга бажарган ишлари, тасарруфлари, гапирган гаплари тўғрисида ўз нуқтаи назари ва ҳужжатини айтиб жавоб бериши вожиб. Токи мажлис ишларнинг яхши кетаётганидан ва халифанинг тўғрилигидан кўнгли тўлсин. Агар мажлис халифанинг нуқтаи назарини қабул қилмай, ҳужжатини рад этса қаралади, агар у кўпчиликнинг раъйи мажбурий ишларда рўй берган бўлса, бунда мажлиснинг раъйи мажбурий бўлади: (а) бандидаги ишлар каби. Акс ҳолда унинг раъйи мажбурий бўлмайди: (б) банддаги ишлар каби. Масалан, муҳосаба юқорида ўтган мисолдаги мадраса қуриб берилмагани тўғрисида бўлган бўлса, бу - мажбурий бўлади. Агар муҳосаба мадраса нега фалончининг эмас, пистончининг лойиҳаси бўйича қуриляпти, деган нарса устида бўлса, бу муҳосаба мажбурий бўлмайди.
Шуниси ҳам борки, муҳосаба қилувчилар қайсидир ишда ҳокимлар билан шаръий жиҳатдан ихтилоф қилсалар, у иш мажлиснинг талаби билан мазолим қозилигига қайтарилади. Чунки Аллоҳ Таоло айтадики:
157-бет
Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106 107 108 109 110 111 112 113 114 115 116 117 118 119 120 121 122 123 124 125 126 127 128 129 130 131 132 133 134 135 136 137 138 139 140 141 142 143 144 145 146 147 148 149 150 151 152 153 154 155 156 157 158 159 160 161 162 163 164 165 166 167 168
|