| Албатта ҳукм Аллоҳникидур |
 |
Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт |
|
«بَعَثَ رَسُولُ اللَّهِ عُمَرَ عَلَى الصَّدَقَةِ»
«Расулуллоҳ Умарни закот йиғиб келишга жўнатдилар». Ибн Хузайма билан ибн Ҳиббон шундай ривоятни чиқаришди:
«أَنَّ رَسُولَ اللَّهِ حِينَ رَجَعَ مِنْ عُمْرَةِ الْجِعْرَانِ, بَعَثَ أَبَا بَكْرٍ عَلَى الْحَجِّ»
«Расулуллоҳ Жиҳрон умрасидан қайтгач, Абу Бакрни ҳажга бошлиқ қилиб жўнатдилар». Яъни, Абу Бакр ва Умарга - иккаласи Расулуллоҳ вазирларидир - Расулуллоҳ с.а.в.нинг замонасида ҳамма ишлар эмас, балки, муайян ишлар топширилган эди. Ҳолбуки, иккаласи ҳам муовинлар (вазирлар) бўлиб, худди тафвиз вазирлиги тақозо этганидек, умумий назоратчи ва ўринбосар лавозимида бўлганлар. Шунингдек, Умарнинг халифалик даврида Али ва Усмонлар ҳам худди шу ҳолатда бўлишди. Ҳатто Абу Бакр халифалигида Умарнинг Абу Бакрга умумий назорат ва ўринбосарликдаги ёрдами шу даражада кўп бўлдики, баъзи саҳобалар Абу Бакрга - сиз халифами ё Умарми, билмай қолдик, дейишгача бордилар. Шу билан бирга, Абу Бакр Умарни баъзи вақтлардагина қозиликка тайин қилди. Байҳақий чиқарган бу ривоят санадини Ҳофиз кучли деган.
Демак, Расулуллоҳ с.а.в. ва у зотдан кейинги Хулафои рошидинлар тарихидан олинадиган нарса шуки, муовин умумий назоратчи ва ўринбосарлик вазифасини бажаради, аммо муовин бир жойга ёхуд бир ишга хос тайинланиши ҳам жоиздир. Масалан, Расулуллоҳ с.а.в. Абу Бакрни ва кейин Абу Бакр ҳам Умарни - бирини шимолий вилоятларга қаровчи, иккинчисини жанубий вилоятларга қаровчи волий қилиб - тайинлаганлар. Кейин Абу Бакр ҳам Умарга нисбатан шундай иш тутди. Муовинлардан бирини иккинчисининг ўрнига, иккинчисини биринчисининг ўрнига тайинлаш, халифага ёрдам беришнинг тақозосига қараб, фалончи муовинни пистончи муовиннинг ўрнига, пистончини эса бошқа муовиннинг ўрнига қўйиш ҳам мумкин. Бунда янгитдан тайинлашга муҳтож бўлинмайди, балки бир ишдан иккинчисига кўчириш бўлаверади. Чунки, аслида у умумий назоратчи ва ўринбосар вазифасини эгаллаган бўлиб, бу амалларнинг барчаси унинг ёрдамчи-муовин сифатидаги лавозими доирасига киради. Бу масалада муовин волийдан фарқ қилади. Чунки волий бир жойни умумий назорат қилиб, бошқа ишга кўчмайди, аксинча янги тайинланишга муҳтож бўлади. Чунки янги жойнинг аввалги тайинланишга дахли йўқ. Лекин муовин бирданига ҳам умумий назоратчи, ҳам ўринбосарлик лавозимига эга бўлгани учун ҳеч қандай янги тайинланиш эҳтиёжисиз, бир жойдан бошқа жойга кўчиши мумкин. Чунки у, аслини олганда, ҳамма ишларда умумий назорат ва ўринбосарлик вазифасига тайинланган.
53-бет
Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106 107 108 109 110 111 112 113 114 115 116 117 118 119 120 121 122 123 124 125 126 127 128 129 130 131 132 133 134 135 136 137 138 139 140 141 142 143 144 145 146 147 148 149 150 151 152 153 154 155 156 157 158 159 160 161 162 163 164 165 166 167 168
|