Юқоридагилардан маълум бўладики, шўро билан муҳосабанинг фарқи бор. Чунки шўро қарор қабул қилинмай туриб, раъй олиш ёки уни тинглаш бўлса, муҳосаба қарор қабул қилингандан ёки ижро этилгандан кейин эътироз билдиришдир.
Уммат мажлиси аъзолари тайинланмайди, балки сайланади. Сабаби улар раъй борасида одамлардан вакилдир. Вакилни эса ваколат берувчи сайлайди. Ҳеч ким бировни вакил қилишга мутлақо мажбурламайди. Чунки Уммат мажлиси аъзолари раъй борасида одамларнинг - шахслар бўладими, жамоалар бўладими - вакили ҳисобланадилар. Катта жой ва нотаниш қавмнинг ичида эса вакилни фақат уни ўзидан вакил қилиб сайлаган одамгина танийди. Мажлис аъзоларининг тайинланмай, фақат сайланишларига яна бир далил Пайғамбар с.а.в. раъй борасида мурожаат қиладиган кишиларини уларнинг қобилияти, лаёқати ва шахсиятига қараб танлаганлари йўқ. Балки уларни икки асосда танлаб олдилар: Биринчиси: уларнинг - қобилияти ва лаёқатидан қатъий назар - ўз жамоалари устидан раҳбарликлари бўлса, иккинчиси - муҳожир ва ансорлардан вакил эканликларидир. Чунки аҳли шўрони пайдо қилишдан кўзланган мақсад уларнинг одамлар вакили бўлишидир. Шу боис, уммат мажлиси аъзолари сайлаб олинадиган асос одамларга нисбатан худди Пайғамбар с.а.в.нинг раҳбарларни сайлаб олишни одамларга топширганлари каби бўлади. Жамоаларга нисбатан эса муҳожир ва ансорлардан вакилни танлаб олганлари каби бўлади. Шу сабабли шахслар ва жамоаларнинг нотаниш одамлар учун бундай вакил кўрсатишлари фақат сайлов орқали амалга ошади. Демак, Уммат мажлиси аъзолари фақат сайланади. Аммо Пайғамбар с.а.в.нинг ўзлари маслаҳатлашадиган кишиларни танлаганларига келсак, муҳожир ва ансорлар яшаган жой катта бўлмаган, аниқроғи Мадина бўлган, қолаверса атрофларидаги мусулмонлар ҳам таниш бўлган. Бунинг далили шуки, иккинчи Ақаба байъатида байъат берган мусулмонлар нотаниш бўлганидан, нақиб (раҳбар)ларни сайлашни ўзларига ташлаб:
145-бет Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106 107 108 109 110 111 112 113 114 115 116 117 118 119 120 121 122 123 124 125 126 127 128 129 130 131 132 133 134 135 136 137 138 139 140 141 142 143 144 145 146 147 148 149 150 151 152 153 154 155 156 157 158 159 160 161 162 163 164 165 166 167 168
|