Албатта ҳукм Аллоҳникидур Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт

 

 

«Шурайҳ қозилик учун мояна оларди». Ҳофиз таълиққа таълиқ, яъни изоҳга изоҳ тарзида ривоят қилади: «Энди Шурайҳга тўхталадиган бўлсак, Саид ибн Мансур Суфёндан, у Мужолиддан, у Шаъбийдан ривоят қилишича, Масруқ қозилик учун мояна олмас эди, Шурайҳ эса оларди». Ҳофиз «Фатҳ»да шундай дейди: «Ибн Мунзирнинг айтишича, Зайд ибн Собит қозилик учун мояна оларди». Ибн Саъд Нофеъдан ривоят қилади: «Умар ибн Хаттоб Зайд ибн Собитни қозилик ишига олиб, унга мояна тайинлаган». Саҳобалар ва улардан кейингилар қозилик учун мояна олиш жоизлигига ижмо қилишган. Ҳофиз «Фатҳ»да шундай дейди: «Абу Али Каробисий айтадики, саҳобалар ва улардан кейинги барча илм аҳлининг наздида қозилик учун мояна олинса, ҳечқиси йўқ. Барча юрт фуқаҳоларининг қавли мана шу. Улар орасида ихтилофни кўрмадим. Масруқ каби бир нечалари уни макруҳ, деб билишган. Аммо уни ҳаром, деб билган биронта фақиҳни билмайман». Ибн Қудома «ал-Муғний»да шундай дейди: «Умар Муоз ибн Жабал ва Абу Убайдани Шомга юборган пайтида уларга бир мактуб йўллаб, унда ўзинглардан олдин борган солиҳ кишиларни қараб топинглар-да, қозиликка ишга ёлланглар ва уларга кенглик қилинглар ҳамда байтулмолдан етарли мояна ажратинглар, деган».


Маҳкамаларни ташкил қилиш

Маҳкамада ажрим қилиш салоҳиятига эга бўлган фақат битта қози бўлади. Бошқа қозилар ҳам бўлишлари мумкин. Аммо уларнинг ҳукм чиқариш салоҳиятлари бўлмайди. Улар фақат ўз фикрларини айтишлари, маслаҳат беришлари мумкин, холос. Уларнинг фикрлари қози учун мажбурий ҳисобланмайди.

Бунга сабаб шуки, Расул с.а.в. бир масалага фақат битта қози тайинлаганлар. Бундан ташқари, қозилик ҳукмни айтиш ва уни мажбурият қилиб юклашдир. Мусулмон учун эса ҳукм фақат битта бўлади. У Аллоҳ Таолонинг ҳукмидир. Аллоҳ Таолонинг ҳукми эса фақат битта бўлади. Тўғри, уни ҳар хил тушуниш мумкин. Лекин амал қилиш жиҳатидан бу ҳукм фақат битта бўлади. Қози ҳукмни айтиб, уни мажбурият қилиб юклаган пайтида мана шу айтилган ҳукм битта бўлиб қолиши вожиб. Негаки, у моҳият эътибори билан Аллоҳ Таолонинг ҳукмига амал қилишдир. Аллоҳ Таолонинг ҳукми эса - гарчи уни ҳар хил тушуниш мумкин бўлса-да, амал қилиш ҳолатида фақат битта бўлади. Шунинг учун бир масалада, яъни бир маҳкамада фақат битта қози бўлиши лозим.

 

109-бет

Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106 107 108 109 110 111 112 113 114 115 116 117 118 119 120 121 122 123 124 125 126 127 128 129 130 131 132 133 134 135 136 137 138 139 140 141 142 143 144 145 146 147 148 149 150 151 152 153 154 155 156 157 158 159 160 161 162 163 164 165 166 167 168