Албатта ҳукм Аллоҳникидур Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт

 

 

Негаки, шикоятлар билан шуғулланувчи қозилик таърифи одамлар билан халифа ўртасида юз берадиган можарони кўриб чиқишни ҳам ўз ичига олади. Шикоятлар қозилигига далил Пайғамбар с.а.в.нинг айтган гаплари ва қилган ишларидир. Лекин Пайғамбар с.а.в. ҳам, у зотдан кейинги халифалар ҳам шикоятлар билан шуғулланадиган алоҳида бир қози тайинламаганлар. Негаки, бу иш билан уларнинг ўзлари шуғулланганлар. Масалан, Али ибн Абу Толиб р.а.нинг ўзи шикоятлар билан шуғулланган. Лекин у бу иш учун муайян вақт ажратмаган, аниқ бир услуб қабул қилмаган. Шикоят тушган заҳоти уни кўриб чиқиб, ҳал қилган, яъни бу ишни йўл-йўлакай бажариб борган. То Абдулмалик ибн Марвоннинг замонигача шу ҳолат давом этган. У шикоятлар учун аниқ бир вақт ва муайян услуб қабул қилган биринчи халифадир. У шикоятларни кўриб чиқар, бирор муаммо пайдо бўлса, қозига топшириб, ҳукм чиқартирар эди. Халифа одамларнинг шикоятларини кўриб чиқадиган ноиблар тайин қилди. Шу билан шикоятлар бўлими алоҳида бир жиҳозга айланди ва «Дорул-адл», яъни адолат ошёни, деб номланди. Бу бўлимга муайян қози тайинлаш жиҳатидан шундай қилиш жоиз. Чунки халифанинг ваколатлари ичида ўзи бажариши керак бўлган ишни бошқа биров бажариши учун уни ўзидан вакил ёки ноиб қилиб тайинлаш ҳуқуқига эгалиги ваколати ҳам бор. Бу иш муайян вақт ва услуб қабул қилиш жиҳатидан ҳам жоиздир. Негаки, шундай қилиш мубоҳдир.


Қозиларнинг шартлари

Қозилик қиладиган одам мусулмон, ҳур, болиғ, оқил, адолатли, фақиҳ, ҳукмларни воқеаларга туширишни биладиган бўлиши шарт. Мазолим (шикоятлар) қозиси худди қозилар қозиси каби бу шартлардан ташқари эркак ва мужтаҳид бўлиши ҳам шарт. Чунки унинг иши қозилик қилиш ва ҳукм чиқаришдир. У ҳокимнинг устидан ҳукм чиқаради. Унга нисбатан шариатни татбиқ этади. Шунинг учун у юқоридаги шартлардан ташқари эркак ҳам бўлиши шарт. Бунинг устига у мужтаҳид ҳам бўлиши шарт. Негаки, кўриб чиқилаётган шикоятларда ҳокимнинг Аллоҳ нозил қилган ҳукмлар билан иш олиб бормаётгани, масалан, бирон ҳукмни шаръий далилсиз чиқаргани ёки келтирган далили ҳодисага мос келмаганлиги кўрсатилган бўлиши ҳам мумкин. Бундай шикоятни эса фақат мужтаҳидгина ҳал қила олади. Агар мужтаҳид бўлмаса, ўз ишини билмайдиган қози бўлади. Бу эса ножоиз ва ҳаром ишдир. Шунинг учун у ҳокимлик ва қозилик шартларидан ташқари мужтаҳид ҳам бўлиши шарт.

 

107-бет

Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106 107 108 109 110 111 112 113 114 115 116 117 118 119 120 121 122 123 124 125 126 127 128 129 130 131 132 133 134 135 136 137 138 139 140 141 142 143 144 145 146 147 148 149 150 151 152 153 154 155 156 157 158 159 160 161 162 163 164 165 166 167 168