Албатта ҳукм Аллоҳникидур |
 |
Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт |
|
Учинчи: Танфиз вазирлари
Танфиз вазири халифа ишларни ижро қилиш, кузатиб бориш ва адо этишда ўзига ёрдамчи қилиб тайинлаган вазирдир. У халифа билан давлат жиҳози, фуқаро ва хориж ўртасидаги воситачидир. Халифа томонидан бўлган нарсаларни уларга ва улардан бўлган нарсаларни халифага етказиш вазифасини адо этади. Демак, у ишларни бошқарувчи ҳам, ишларга тайинланган ҳам эмас, балки ишларни ижро этишда бир ёрдамчидир. Шунинг учун унинг иши идорий ишлардан бўлиб, ҳукм-бошқарув сирасига кирмайди. Унинг идораси ички ва ташқи жиҳатларга тааллуқли халифа томонидан чиқарилган фармонларни ижро этиш ҳамда ана шу жиҳатлардан халифага келадиган нарсаларни унга етказиб туриш жиҳозидир. Демак, бу идора халифа билан бошқалар ўртасидаги воситачи бўлиб, халифа томонидан бўлган нарсаларни уларга ва улардан бўлган нарсаларни халифага етказиш вазифасини адо этади.
Танфиз вазири Расулуллоҳ с.а.в. ва Хулафои рошидинлар даврида «котиб», деб аталган. Кейинчалик хат ёки мактублар девони соҳиби (бошлиғи), деб атала бошлади. Кейинчалик эса иншо котиби ёки иншо девони соҳиби, дейилди. Сўнгра фақиҳлар унга «танфиз вазири», деб ном бердилар.
Халифа ҳукм, ижро этиш ва одамлар ишларини бошқариш билан шуғулланувчи ҳокимдир. Ҳукм, ижро этиш ва бошқаришда эса идорий ишларга муҳтож бўлинади. Бу эса, ўз навбатида, халифалик масъулиятларини адо этишда зарур бўлган ишларни идора қилиш учун халифа билан бирга иш олиб борадиган бир махсус жиҳозни вужудга келтиришни тақозо қилади. Шу боис халифа тарафидан тайин қилиниб, ҳукм ишлари билан эмас, балки идорий ишлар билан шуғулланувчи бир ижроий ёрдамчини вужудга келтириш зарур бўлиб қолди. Унинг иши ҳукмда эмас, идорий ишларда халифага ёрдам беришдан иборат. Унда тафвиз муовинига ўхшаб бирор ҳукм чиқаришга ҳуқуқ йўқ. Шунинг учун у волийни ҳам, омилни ҳам тайинламайди ва одамларнинг ишларини бошқармайди. Балки қиладиган иши халифа ё тафвиз муовини тарафидан чиқарилган ҳукм ва идора ишларини ижро этишдан иборатдир. Шунинг учун ҳам уни танфиз муовини (ижроий ёрдамчи), деб аталди. Фуқаҳолар «вазир» сўзи луғатда ёрдамчи маъносини англатганига асосланиб, уни танфиз вазири, яъни, танфиз муовини, деб атадилар. Улар шундай дейишган: Бу вазир халифа билан фуқаро ва волийлар ўртасидаги воситачи
60-бет
Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106 107 108 109 110 111 112 113 114 115 116 117 118 119 120 121 122 123 124 125 126 127 128 129 130 131 132 133 134 135 136 137 138 139 140 141 142 143 144 145 146 147 148 149 150 151 152 153 154 155 156 157 158 159 160 161 162 163 164 165 166 167 168
|