Албатта ҳукм Аллоҳникидур |
 |
Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт |
|
Халифалик Давлати ЖИҲОЗИ
(Бошқарув ва идора)
Биринчи: Халифа
Халифа бошқарув, ҳокимият ва шаръий аҳкомларни ижро қилишда Умматнинг вакилидир. Чунки Ислом бошқарув билан ҳокимият ишини Умматга топширган бўлиб, уни Умматдан вакил бўлган бир инсон ижро этади. Аллоҳ Таоло Умматга шариатнинг барча аҳкомларини ижро этишни вожиб қилган.
Халифани мусулмонлар сайлайдилар. Шунинг учун у бошқарувда, ҳокимиятда, шариат аҳкомларини ижро этишда Умматнинг вакили ҳисобланади. Шунга кўра, халифанинг халифа бўлиши учун албатта Уммат унга байъат бериши лозим. Умматнинг халифа қилиш тўғрисида берган байъати халифани Умматнинг вакилига айлантириб қўяди ҳамда халифаликка берилган бу байъат инъиқод байъати бўлиб, унга ҳокимиятни топширади ва унга итоат қилишни Умматга вожиб қилади.
Мусулмонларнинг ишини бошқарадиган инсон қачон Уммат орасидан аҳли ҳал вал-ақд (ишни ҳал қилувчи эътиборли шахслар) ўз розилик ва ихтиёрлари билан унга шаръий инъиқод байъатини беришганда ва бу инсонда инъиқод шартлари тўлиқ мужассам бўлганда ҳамда унга инъиқод байъати берилгандан кейин шариат аҳкомларининг татбиқига зудлик билан киришган тақдирдагина халифа ҳисобланади.
Лақаб (ном)
Энди бу инсонга қўйилган лақабга келсак, у халифа ёки имом ёки амирул мўминин, деган номдан иборатдир. Дарҳақиқат, ушбу лақаблар саҳиҳ ҳадисларда ва саҳобалар ижмосида ворид бўлган, шунингдек, Хулафои рошидинлар ҳам шу лақаблар билан номланганлар. Абу Саид Худрий Расулуллоҳ с.а.в.нинг:
«إِذَا بُويِعَ لِخَلِيفَتَيْنِ فَاقْتُلُوا الْآخَرَ مِنْهُمَا»
«Агар икки халифага байъат берилса, улардан кейингисини ўлдиринглар», деганларини ривоят қилган. (Муслим ривояти). Абдуллоҳ ибн Амр ибн Осдан ривоят қилинишича, у Расулуллоҳ с.а.в.нинг шундай деганларини эшитган экан:
»مَنْ بَايَعَ إِمَامًا فَأَعْطَاهُ صَفْقَةَ يَدِهِ، وَثَمَرَةَ قَلْبِهِ، فَلْيُطِعْهُ... «
«Ким имомга байъат бериб, унга қўлини ва қалб қўрини берса, унга итъат қилсин...». (Муслим ривояти). Авф ибн Молик Расулуллоҳ с.а.в.нинг шундай деганларини ривоят қилади:
15-бет
Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106 107 108 109 110 111 112 113 114 115 116 117 118 119 120 121 122 123 124 125 126 127 128 129 130 131 132 133 134 135 136 137 138 139 140 141 142 143 144 145 146 147 148 149 150 151 152 153 154 155 156 157 158 159 160 161 162 163 164 165 166 167 168
|