Албатта ҳукм Аллоҳникидур Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт

 

 

Ўн иккинчи: Ахборот


Ахборот даъват ва давлат учун муҳим ишлардан ҳисобланади. Шу боис, у одамлар манфаатлари билан шуғулланадиган идорага қарашли манфаатлардан бири эмас, балки унинг мавқеи бир мустақил жиҳоз сифатида халифага бевосита боғлиқ бўлиб, унинг иши давлатнинг бошқа жиҳозлари кабидир.


Исломни кучли, таъсирли тарзда баён қилувчи ўзига хос ахборот сиёсатининг бўлиши одамлар фикрини Ислом, уни ўрганиш ва у ҳақда фикр юритиш сари ҳаракатга келтиради, шунингдек, Исломий юртларнинг Халифалик давлатига қўшилишини енгиллаштиради. Бундан ташқари ахборотнинг кўпгина ишлари давлатга шунчалик боғлиқки, уни халифанинг буйруғисиз ёритиб бўлмайди. Бу нарса ҳарбий ишларга оид ҳар бир нарсада яққол кўзга ташланади. Масалан, қўшинларнинг ҳаракатлари, ғалаба ёки мағлубият ва ҳарбий саноатлар ҳақидаги ахборотлар каби. Бундай ахборотлар халифага бевосита боғлиқ бўлиши шарт. Негаки нимани сир сақлаш керагу нимани тарқатиш ва эълон қилиш кераклиги ҳақида халифа қарор чиқаради.


Бунга далил Китоб ва суннатдир.
Китобдан далил Аллоҳ Таолонинг мана бу қавлидир:


وَإِذَا جَاءَهُمْ أَمْرٌ مِنَ الْأَمْنِ أَوِ الْخَوْفِ أَذَاعُوا بِهِ وَلَوْ رَدُّوهُ إِلَى الرَّسُولِ وَإِلَى أُوْلِي الْأَمْرِ مِنْهُمْ لَعَلِمَهُ الَّذِينَ يَسْتَنْبِطُونَهُ مِنْهُمْ   
– „Қачон уларга (жангга кетган мусулмон аскарлар ҳақида) тинчлик ёки хавф-хатар (яъни, ғалаба ёки мағлубият) хабари келса, уни ёйиб юборадилар. Агар (улар ўзларига келган хабарни ҳар кимга ёйиб юбормасдан) Пайғамбарга ва ўзларидан бўлган бошлиқларгагина етказганларида эди, уни (яъни, мана шу хабарнинг ҳақиқатини) билмоқчи бўлган кишилар ўшалардан билгар бўлур эдилар“.            [4:83]
Бу оят мавзуси хабарлар тўғрисидадир.


Суннатга келсак, ибн Аббоснинг Макка фатҳи борасидаги ҳадисидир. Бу ҳадисни Ҳоким «Мустадрак»да ривоят қилган ва Муслим шартига кўра уни саҳиҳ, деган. Заҳабий эса маъқуллаган. Унда шундай дейилган: «Ахборотлар Қурайшга ноаниқ бўлиб қолган, уларга Расулуллоҳ с.а.в. ҳақида хабар келмасдан, нима қилишларини билишмас эди». Яна Абу Саламанинг Ибн Абу Шайба келтирган мурсал ҳадисидир:

 

137-бет

Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106 107 108 109 110 111 112 113 114 115 116 117 118 119 120 121 122 123 124 125 126 127 128 129 130 131 132 133 134 135 136 137 138 139 140 141 142 143 144 145 146 147 148 149 150 151 152 153 154 155 156 157 158 159 160 161 162 163 164 165 166 167 168