Албатта ҳукм Аллоҳникидур Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт

 

 

Расулуллоҳ с.а.в. яҳудийларнинг ёзган мактубларини у кишига ўқиб бериш учун Зайд ибн Собитга яҳудлар ёзиғини ўрганишни буюрдилар. Зайд уни ўн беш кунда ўрганиб олди. Ибн Исҳоқ Абдуллоҳ ибн Зубайрдан ривоят қилиб, деди:


«أَنَّ رَسُولَ اللَّهِ اسْتَكْتَبَ عَبْدَ اللهِ ابْنَ الْأَرْقَمِ بْنِ عَبْدِ يَغُوثَ, وَكَانَ يُجِيبُ عَنْهُ الْمُلُوكَ  ... 
» 

«Расулуллоҳ с.а.в. Абдуллоҳ ибн Арқам ибн Абди Яғусдан мактуб ёзишни сўрадилар. У Пайғамбаримиз номидан подшоларга жавоб мактуби ёзар эди...». Байҳақий Абдуллоҳ ибн Умар р.а.дан ривоят қилиб, шундай деди:


«أَتَى النَّبِيَّ كِتَابُ رَجُلٍ, فَقَالَ لِعَبْدِ اللَّهِ بْنِ الْأَرْقَمِ: أَجِبْ عَنِّي, فَكَتَبَ جَوَابَهُ, ثُمَّ قَرَأَهُ عَلَيْهِ فَقَالَ: أَصَبْتَ وَأَحْسَنْتَ اَللَّهُمَّ وَفِّقْهُ» 

«Набий с.а.в.га бир кишидан мактуб келди. Пайғамбаримиз Абдуллоҳ ибн Арқамга: «Менинг номимдан унга жавоб мактуби ёз», дедилар. У жавоб мактубини ёзиб, Пайғамбаримизга ўқиб берди. Пайғамбаримиз: «Жуда тўғри ва чиройли ёзибсан. Аллоҳим, уни яхшиликка муваффақ айла», дедилар». Муҳаммад ибн Саъд Али ибн Муҳаммад Мадоинийдан санадлари билан ривоят қилиб, Муҳаммад ибн Масламанинг Расулуллоҳ с.а.в. буйруқлари билан Мурра қабиласи вакилларига мактуб ёзганлигини зикр қилди. Али ибн Абу Толиб Пайғамбаримиз аҳднома тузсалар, ўша аҳдномаларни, сулҳ тузсалар - сулҳ битимларини ёзар эди. Муайқиб ибн Абу Фотимада эса Пайғамбаримизнинг муҳрлари бор узук турар эди. Бухорий «Тарих»да Муҳаммад ибн Башшордан, у эса бобоси Муайқибдан ушбу ривоятни чиқарди:


«كَانَ خَاتَمُ رَسُولِ اللَّهِ مِنْ حَدِيدٍ مُلَوَّنٍ عَلَيْهِ فِضَّةٌ كَانَ بِيَدِي. وَكَانَ الْمُعَيْقِيبُ عَلَى خَاتَمِ رَسُولِ اللهِ » 

«Расулуллоҳ с.а.в.нинг узуклари темирдан бўлиб, устига кумуш юритилган эди. У менинг қўлимда турар эди».

 

69-бет

Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106 107 108 109 110 111 112 113 114 115 116 117 118 119 120 121 122 123 124 125 126 127 128 129 130 131 132 133 134 135 136 137 138 139 140 141 142 143 144 145 146 147 148 149 150 151 152 153 154 155 156 157 158 159 160 161 162 163 164 165 166 167 168