Албатта ҳукм Аллоҳникидур Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт

 

 

«إِذَا بُويِعَ لِخَلِيفَتَيْنِ فَاقْتُلُوا الْآخَرَ مِنْهُمَا» 
«Агар икки халифага байъат берилса, улардан кейингисини ўлдиринглар». Муслим Абу Ҳозимдан шундай ривоят қилади: «Мен Абу Ҳурайра билан беш йил бирга бўлдим. У киши Пайғамбар с.а.в.нинг шундай деганларини айтиб берди:


«كَانَتْ بَنُو إِسْرَائِيلَ تَسُوسُهُمُ الأنْبِيَاءُ كُلَّمَا هَلَكَ نَبِيٌّ خَلَفَهُ نَبِيٌّ وَإِنَّهُ لا نَبِيَّ بَعْدِي وَسَتَكُونُ خُلَفَاءُ فَتَكْثُرُ قَالُوا فَمَا تَأْمُرُنَا قَالَ فُوا بِبَيْعَةِ الأوَّلِ فَالأوَّلِ أَعْطُوهُمْ حَقَّهُمْ فَإِنَّ اللَّهَ سَائِلُهُمْ عَمَّا اسْتَرْعَاهُمْ»
«Бану Исроилга пайғамбарлар сиёсат юргизарди. Қачон бир пайғамбар ҳалок бўлса, ортидан бошқа бир пайғамбар келарди. Мендан кейин эса пайғамбар йўқ. Халифалар бўладилар. Кўп бўладилар. (Саҳобалар бизни нимага буюрасиз? - деб сўрашди. Айтдиларки): Энг биринчисининг, яна биринчисининг байъатига вафо қилинглар. Уларнинг ҳақларини ўзларига беринглар. Зеро, Аллоҳ улардан раият (фуқаро)ни қандай бошқарганлари ҳақида сўрайди»,дедилар. Демак, Қуръондаги ва суннатдаги нусусларда халифа сайлашнинг тариқати байъат эканлиги очиқ-ойдин келган. Буни барча саҳобалар жуда яхши тушунишган ва шу асосда юришган. Буни Хулафои рошидинларга берилган байъатда аниқ кўриш мумкин.


Халифа сайлаш ва унга байъат қилишнинг амалий тадбирлари

Халифага байъат қилишдан аввал уни сайлаш амалиёти тамомига етадиган амалий тадбирлар худди Хулафои рошидинлар билан бўлганидек турли шаклларда бўлиши мумкин. Улар Расулуллоҳ с.а.в.нинг вафотларидан кейиноқ ҳокимият тепасига келишган бўлиб, улар Абу Бакр, Умар, Усмон ва Али р.а.лардир. Дарҳақиқат, бу амалий тадбирларни барча саҳобалар эътироз билдирмай, тасдиқ этганлар. Ҳолбуки, агар айни тадбирлар шариатга зид бўлганда, инкор этилган ишлардан бўлар эди. Чунки бу нарса мусулмонлар вужуди ва Ислом билан ҳукм юритишнинг бардавомлигига бориб тақаладиган энг муҳим ишга алоқадордир. Мана шу халифаларнинг сайланишларини диққат билан ўрганиб чиқадиган бўлсак, ўшанда Бану Соиданинг айвонида мусулмонлардан баъзилари бу ишни муҳокама қилганларини кўрамиз. Халифаликка номзодлар Саъд, Абу Убайда, Умар ва Абу Бакрлар эди. 

 

23-бет

Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106 107 108 109 110 111 112 113 114 115 116 117 118 119 120 121 122 123 124 125 126 127 128 129 130 131 132 133 134 135 136 137 138 139 140 141 142 143 144 145 146 147 148 149 150 151 152 153 154 155 156 157 158 159 160 161 162 163 164 165 166 167 168