Голландия бўлиб, Португалия ҳам кичик бир қисмига шерикчилик қилган. Англия жануби-шарқий Хитой соҳилидаги Гонконг оролини, Малайяни, Сингапурни, Борнео оролининг шимолий қисмини, Бирмани, Ҳиндистон билан бирга Цейлонни мустамлака қилди. Унинг барча сиёсати шу мустамлакаларни сақлаб қолиш асосига қурилган. Икки гигант иттифоқидан олдин ғарбий лагер битта бирлик бўлган пайтда Узоқ Шарқ ҳақидаги Британия сиёсати Америка сиёсатидан фарқ қиларди. Ҳолбуки, у Америкага, мустамлакаларини сақлаб қолиш учун унинг ёрдамига муҳтож эди. Британия Хитойга ўз савдоси учун бозор, деб қарарди. Шунга кўра унинг Шарқий лагер томондалигини ўзининг Узоқ Шарқдаги вужуди учун хавфли деб билмасди. Шундан кўриниб турибдики, у Хитойга ҳужум қилиш, минтақада у билан тўқнашиш учун асос тополмади. Минтақанинг тинч, барқарор туришига ҳаракат қилди. Чунки унда содир бўладиган ҳар қандай ҳаракат унинг мустамлакалари изтиробга тушишига сабаб бўлар эди.
Шунинг учун Англия Индонезиянинг Голландияни ҳайдаб чиқаришга бўлган курашига қарши турди. Коммунистик Хитой билан эса муносабатини яхшилаб, уни эътироф этиб, савдо алоқаларини ўрнатди. Узоқ Шарқ сиёсатида Америкага қарши турди. Буларнинг ҳаммаси мустамлакаларини сақлаб қолиш йўлида қилаётган ишлар эди. Негаки бу мустамлакалар унинг учун товарларини сотиш бозорларигина эмас, балки Британиянинг бир ўзи фойдаланадиган хом-ашёларга бой ўлкалар эди. Қадимдан Британия у ерларда ўрнашиб қолганди, уларни эксплуатация қиларди. Шунинг учун унинг Узоқ Шарқдаги позицияси қандай қилиб бўлмасин, минтақадаги нуфузи ва мустамлакачилигини сақлаб қолишга қаратилганди.
99-бет Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106 107 108 109 110 111 112 113 114 115 116 117 118 119 120 121 122 123 124 125 126 127 128 129 130 131 132 133 134 135 136 137 138 139 140 141 142 143 144 145 146 147
|