| Албатта ҳукм Аллоҳникидур |
 |
Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт |
|
ХАЛҚАРО ВАЗИЯТ
Халқаро вазиятни тушуниш ҳар бир давлат сиёсатини тушунишдан фарқ қилади. Айтиб ўтганимиздек, таъсир кучига эга бўлган давлатларнинг сиёсатини тушуниш унинг асосини ташкил қилувчи мафкура ва тариқатни тушунишга боғлиқдир. Халқаро таъсир кўрсатувчи муносабатларнинг структурасини, бошқачароқ қилиб айтганда, биринчи давлат ва унга рақобатчи давлатлар ҳолатини ташкил қилувчи халқаро вазият эса мафкура ва тариқатга эмас, халқаро муносабатларга ва давлатлар орасида бўлаётган биринчиликни эгаллаш, таъсир кучига эга бўлиш пойгасига боғлиқдир. Шунга кўра, халқаро вазиятни англаш лозим.
Бироқ, шуни ҳам айтиб ўтиш лозимки, халқаро вазият доим бир ҳолда туравермайди. Дунёдаги вазиятлар, ҳолатлар ва ҳодисаларга қараб ўзгариб туради. Шундай бўлса-да, унинг аниқ бир шаклини ифода этиш, у ҳақда батафсил гапириш мумкин. Лекин бу ифода ва гап маълум бир воқенинг тавсифи бўлиб, халқаро вазият ўзгарганидан кейин нотўғрига айланиб қолмайди, балки аввал бор бўлиб, кейин йўқолган, тарихга айланган нарсанинг тавсифи бўлиб қолаверади. Шу сабабли бўлаётган воқеликка, яъни янги халқаро вазиятга тавсиф бериш керак бўлади. Шунга биноан, бизнинг халқаро вазият шаклини ифода этишимиз, у ҳақда батафсил сўзлашимиз бўлиб ўтган ё бўлаётган ёки бўлиши кутилаётган воқенинг тавсифидир. Лекин шу билан бирга у ўзгармас иш, деб ҳисобланмайди. Шунинг учун сиёсатчи халқаро вазиятдан ҳам, халқаро сиёсатдан ҳам бохабар бўлиб, уларни ўз фикри билан солиштириши лозим. Ўшандагина бўлаётган ишлар унга ойдинлашади, улар устидан ҳукм чиқара олади.
Мусулмонлар халқаро вазиятни англашлари учун дунёдаги биринчи давлат позициясини ҳам, бошқа давлатларнинг унга ва дунё сиёсатига нисбатан тутган позициясини ҳам, тобе давлатларни ҳам, кимнингдир таъсири остидаги давлатларни ҳам, мустақил давлатларни ҳам билишлари керак.
Тобе давлат ўзининг ташқи сиёсати ва айрим ички масалаларида бошқа давлатга қарам бўлади. Масалан, Миср Америкага, Қозоғистон Россияга тобе бўлгани каби. Кимнингдир таъсири остидаги давлатнинг ташқи сиёсатини эса бошқа бир давлат билан қарамлик эмас, манфаат боғлаб туради. Масалан, Япониянинг Америкага, Австралиянинг Америка ва Британияга, Канаданинг Америка, Британия ва Францияга, ҳозирги
14-бет
Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106 107 108 109 110 111 112 113 114 115 116 117 118 119 120 121 122 123 124 125 126 127 128 129 130 131 132 133 134 135 136 137 138 139 140 141 142 143 144 145 146 147
|