насроний давлатларининг анъанавий қоидаларидан бошқаси қабул қилинмади. Бошқа давлатлардаги расм-русумлар ва фикрлар эътиборга олинмади. Бундан ташқари, халқаро оиланинг маъноси «Европа насроний давлатлари» дегани бўлиб, Миллатлар лигасига кирган давлатлар халқаро насроний оилага қабул қилинганди. Кейин БМТ тузилди. Дастлаб унга Германияга қарши урушга кирган насроний давлатлар ва уларнинг тобелари аъзо қилинди. Лекин Америка ўз нуфузини жаҳонга ўтказиш, бутун дунёни ўз қаноти остига олиш мақсадида БМТга аъзоликни кенгайтириб, ҳамма давлатларга унга кириш имконини берди. Шунда ҳам Америка ва бошқа насроний давлатлар халқаро қонунга ва БМТ низомига биронта ҳам қоиданинг сизиб киришига йўл қўйишмади. Насроний давлатларнинг қоидалари халқаро қонуннинг асоси бўлиб қолаверди. Халқаро қонун БМТ низомининг айнан ўзидир. Ҳатто Россия бошчилигидаги шарқий лагер ҳам капиталистик низом ва насроний давлатларнинг қоидаларига зид бўлган коммунистик эътиқодни қабул қилганига қарамасдан, халқаро низомнинг бирон жойини ўзгартиролмади, биронта ҳам фикрини унга кирита олмади. Шунинг учун бутун дунёдаги жамоаларга насроний давлатлар ёки капиталистик давлатларнинг анъанавий қоидаларигина ҳукмрон бўлиб қолди. Бошқа давлатлардаги расм-русумлар ва фикрлар девор ортида қолди. Айни пайтда халқаро оиланинг маъноси, гарчи унга кўпгина давлатлар қабул қилинган бўлса-да, воқеан насроний давлатлар, бошқачароқ қилиб айтганда, капиталистик давлатлар оиласига айланди. Бас, шундай экан, халқаро оила тушунчасини ҳам, халқаро қонун маъносини ҳам қайта кўриб чиқиш лозим.
129-бет Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106 107 108 109 110 111 112 113 114 115 116 117 118 119 120 121 122 123 124 125 126 127 128 129 130 131 132 133 134 135 136 137 138 139 140 141 142 143 144 145 146 147
|