Албатта ҳукм Аллоҳникидур Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт

 

 

бўлган. Жазирадаги энг йирик давлат ҳисобланган Қурайш шу даъватга қарши турувчи куфрбоши эди. Пайғамбар r сиёсий ва ҳарбий ишларни кўз ўнгиларига келтириб, Қурайшни пойлаш, тижорати йўлини тўсиш ва у билан жанг қилиш учун айғоқчиларни юбордилар. Бошқа давлатларнинг - қабилаларнинг эса томошабин бўлиб, яъни бетараф туришлари билан кифояланардилар. У кишининг сиёсий ва ҳарбий ишлари оламга муайян нуқтаи назардан қарашларидан келиб чиқарди. Ҳайбарнинг Қурайш билан Мадинага бостириб бориб, Муҳаммад rни қулатиб, Исломни йўқ қилиш учун ўзаро битим тузиш ҳақида музокара олиб бораётганларидан хабар топгач, ишнинг тамал тоши сифатида Қурайш билан сулҳ тузиб, Ҳайбарни йўқ қилиш учун қўлларини бўшатдилар. Модомики ўз ғояларини амалга ошириш йўлидан борар эканлар, мана шу муайян нуқтаи назар билан келгуси ишларига тинчлик сиёсатини асос қилиб олдилар. Шу даврдаги барча ишлар: умрага боришлари, Қурайшнинг қарши чиқишига рози бўлишлари, унинг саркашликларига мулойимлик билан жавоб қайтаришлари, саҳобаларига қарши чиқишлари ва бошқалар мана шу тинчлик сиёсатига асосан қилган ишлари эди. Душман билан олиб бораётган сиёсий ишларга қарашлари махсус нуқтаи назар ва унинг тақозосидан келиб чиқарди.


Пайғамбар rнинг ишларидан олинган бу икки мисолнинг бири умумий, иккинчиси эса хусусийдир. Умумийси махсус нуқтаи назарга биноан душманбоши ҳисобланувчи йирик давлатга қарши марказлашиш бўлса, хусусийси муайян мақсадга марказлашиб, уни махсус нуқтаи назарга айлантиришдир. Сиёсий ва ҳарбий ишларга мана шу нуқтаи назардан қарай бошладилар. Сиёсий ҳодисаларга махсус нуқтаи назардан қараш қандай қилиб ишларни бошқариши ва у бўлмаганида ишлар ўз мазмунини йўқотиши мана шундан кўриниб турибди.


Йирик давлатларнинг ҳаммаси Берлин анжуманидан кейин Усмоний давлатини йўқ қилишни эмас, унинг, яъни Ислом давлатининг бойликларини талашни ўзларига нуқтаи назар қилиб олдилар. Ҳолбуки, улар икки ишни бирданига ўрганиб, иккисини қилишга қарор қилгандилар. Лекин уни нуқтаи назар қилиб олмагандилар. Шунинг учун уларнинг ҳамма ишлари мана шу нуқтаи назарга мослашди. Бир асрдан кўпроқ вақт мобайнида бир-бирлари билан сиёсий жангга кирдилар. Гарчи жанг Ислом давлатининг қулаши билан ниҳояланган бўлса-да, бироқ бу иш уларнинг ҳодисалар ва сиёсий ишларга баҳо берадиган тамал тоши эмасди. Улар ўз сиёсатларига ва сиёсий ишлар ҳақидаги қарашларига ўз нуқтаи назарларидан келиб чиқиб баҳо берардилар.

 

144-бет

Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106 107 108 109 110 111 112 113 114 115 116 117 118 119 120 121 122 123 124 125 126 127 128 129 130 131 132 133 134 135 136 137 138 139 140 141 142 143 144 145 146 147