Албатта ҳукм Аллоҳникидур Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт

 

 

Ўрта ва Узоқ Шарқдаги нуфузига барҳам бериш, Германиянинг ядровий давлатга айланишига йўл қўймаслик сиёсатига ҳам келишиб олганга ўхшардилар. Ўзаро тотувликда яшаш, муаммоларни ҳал этишда ҳарбий куч ишлатмаслик, дунёни ўзаро бўлиб олиш, нуфузлар минтақасини белгилаш, ўз нуфузи минтақасида бири иккинчисига қай даражада ёрдам беришини аниқлаб олиш иттифоқи тузилди. Лўнда қилиб айтганда, бу икки лагер ягона халқаро кучни ташкил қилувчи икки иттифоқдошга айланди. Шу билан дунё аҳволи ҳам, халқаро вазият ҳам ўзгарди.


Халқаро вазият ҳақида гапирадиган бўлсак, дунё 1961 йилдан аввалги ҳолатидек, сиёсий ва иқтисодий жиҳатдан бир-бири билан талашадиган, ўзаро муносабатларидан турли муаммолар келиб чиқадиган икки лагер бўлмай қолди. У бор-йўғи мафкуравий икки лагерга айланди, холос. Чунки коммунистик давлатларда комму-низм мафкураси, капиталистик давлатларда капитализм мафкура-си сақланиб қолган бўлиб, бу икки мафкурани ҳеч қачон келишти-риб бўлмасди. Бу жиҳатдан дунё шак-шубҳасиз икки лагер эди. Халқаролик жиҳатидан эса икки лагерлик завол топиб, бутун дунё Америка ва Россияда ўз ифодасини топган битта кучга айланиб бўлганди. Жаҳонга шу икки гигантгина ҳукмронлик қила бошлади. Биринчи давлатликка Америка номзодининг устунлиги бор эди.


Шунга биноан, шарқий ва ғарбий лагерлар завол топиб, жаҳонда халқаро лагер деган гапнинг номи ўчди. Халқаро вазият тубдан ўзгариб, Биринчи жаҳон урушидан олдинги ҳолатга қайтди. Яъни ҳар бир давлат ўлжа учун ёлғиз ўзи ҳаракат қила бошлади. Лагер билан лагер ўртасида эмас, давлат билан давлат ўртасида тўқнашувлар бошланди. Вена учрашувидан кейинги келишув давридаги ҳолат билан Биринчи жаҳон урушидан олдинги ҳолат ўртасида фарқ шуки, келишув давридаги халқаро вазиятга икки шерик давлат ҳукмронлик қиларди. Қолган давлатлар эса уларнинг ёмонлигидан эҳтиёт бўлиш ва уларга қарши тура олувчи иттифоқ тузиш учун ҳаракат қилардилар. Биринчи жаҳон урушидан олдинги ҳолат эса бундай эмасди. Чунки у пайтда - гарчи биринчи давлатнинг кучи кўпроқ бўлса-да, йирик давлатларнинг кучлари бир-бирига яқин эди. Бу яқинлик кучлар мезонини бузиб, ўлжалар устида кескин низо пайдо қилиб, оқибатда Биринчи жаҳон урушининг келиб чиқишига олиб келди.


Келишув даврида эса икки давлатнинг қуввати бирлашганда ҳар қандай давлатнинг кучидан бир неча баробар кўп бўларди. Ҳатто бутун жаҳон давлатлариникидан ҳам ортиб кетарди. Шунга кўра ўтмишдагидек буюк жаҳон уруши келиб чиқмади. Бошқа давлатлар уюшмасининг жаҳон урушига олиб борадиган даражада

 

37-бет

Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106 107 108 109 110 111 112 113 114 115 116 117 118 119 120 121 122 123 124 125 126 127 128 129 130 131 132 133 134 135 136 137 138 139 140 141 142 143 144 145 146 147