Албатта ҳукм Аллоҳникидур Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт

 

 

эса Европадан ташқаридаги насроний давлатларни ҳам ўз ичига олди. Ислом давлатининг бу оилага кириши ман этилди. Бу ҳол XIX асрнинг иккинчи ярмига қадар давом этди. Аянчли аҳволга тушиб, «касал одам» номини олганидан кейин Усмоний давлат халқаро оилага киришни илтимос қилди. Илтимоси рад этилди. Қаттиқ туриб талаб қилавергач, унга жуда оғир шартлар қўйилди. Халқаро муносабатларда Исломни ҳакам қилиб олмаслик ва айрим Европа қонунларини киритиш ана шулар жумласидандир. Усмоний давлат бу шартларни қабул қилди ва уларга бўйсунди. Шу билан халқаро муносабатларда исломийлигини йўқотиб, 1856 йилда халқаро оилага киритилди. Кейинчалик халқаро оилага Япония каби насроний бўлмаган давлатлар ҳам кирди. Шунинг учун ҳам 1648 йилда ўтказилган Вестфалия анжумани халқаро қонуннинг тақлидий қоидаларини тартибга солган, деб ҳисобланади. Мана шу қоидалар асосида сиёсий ишлар ва халқаро ҳамжамият фаолиятлари мумтоз тарзда намоён бўлди.


Бу қоидаларнинг энг кўзга кўринган икки эътиборли мафкураси мавжуд: 1. Халқаро сиёсий мувозанат мафкураси; 2. Халқаро анжуманлар мафкураси. Халқаро сиёсий мувозанат мафкураси шуни тақозо қиладики, бирон бир давлат бошқа бир давлат ҳисобига кенгаймоқчи бўлса, барча давлатлар бирлашиб, уни бу ишдан қайтарадилар ва шу билан урушлар олдини олувчи, тинчликни ёювчи халқаро сиёсий мувозанатни сақлаб қоладилар. Халқаро анжуман эса турли Европа давлатларидан тузилади ва Европа манфаатларидан келиб чиқиб, муаммоларга ечим излайди. Кейинчалик бу мафкура ривожланиб, дунё ишларини буюк давлатлар манфаатларидан келиб чиқиб ҳал қилувчи анжуманларга айланди. Мустамлакачи ва буюк давлатлар салтанатини юксалтиришга уриниш оқибатида дунё дуч келаётган барча қийинчиликларнинг асоси мана шу икки мафкурадир.


Бу икки мафкуранинг илк қўлланилиши XIX аср бошига - Наполеон даврига тўғри келади. Париж коммунаси рўй бериб, озодлик, тенглик, шахслар ва халқлар ҳуқуқини эътироф этиш асосидаги фикрлар кенг тарқалгач, Европанинг сиёсий харитасини ўзгартириш, қадимги давлатларни йўқ қилиб, янги давлатлар тузиш имконини топди. Ана шу пайтда Европа давлатлари мувозанат баҳонаси билан бирлашиб, Францияга қарши отланди. Наполеон мағлуб этилгач, 1815 йилда бу давлатлар Вена анжума-нида йиғилдилар. Мувозанат ва халқаро насроний оила ишларини тартибга солиш масаласи қайта кўриб чиқилди. Пруссия ва Австрияга подшоҳлик тузуми қайтарилди. Швеция билан Норвегия ўртасида федерал иттифоқ тузилди. Белгия Голландияга

 

27-бет

Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106 107 108 109 110 111 112 113 114 115 116 117 118 119 120 121 122 123 124 125 126 127 128 129 130 131 132 133 134 135 136 137 138 139 140 141 142 143 144 145 146 147