Албатта ҳукм Аллоҳникидур Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт

 

 

Хрушчёв билан Кеннеди иттифоқ тузиб, икки гигант юзага келгач, ҳолат ўзгарди. Германия масаласида ҳам, Европа масаласида ҳам Америка билан Совет иттифоқининг фикри бир жойдан чиқди. Бу нарса учрашув чоғидаёқ кўзга ташланганди. АҚШ президенти Жон Кеннеди ўша пайтда шундай баёнот берганди: «Совет иттифоқининг Европа ҳарбий юриш қилиб қолишидан хавфсирашга асоси бор. Негаки Россия тарихда Европадан икки марта зарба еди: биринчиси - Наполеон давридаги Франция зарбаси бўлса, иккинчиси - Гитлер давридаги Германия зарбаси. Шунинг учун Совет иттифоқига Европа томонидан хавф йўқлигини кафолатловчи, масалан, Марказий Европа қуролсизлантирилиши каби бирон бир иш қилиниши шарт». Бу баёнот Европа масаласида ҳам, хусусан Германия масаласида ҳам Совет иттифоқи билан Американинг фикри бир жойдан чиққанини шубҳага ўрин қолдирмайдиган даражада кўрсатиб турибди. Келишув тугаганидан кейин ҳам Американинг Европа ҳақидаги фикри ўзгаргани йўқ. У ҳамон Европани мустақилликка интилишдан, халқаро сиёсатни шакллантиришда қатнашишдан, минтақалардаги собиқ нуфузини қайта тиклашидан қайтариш, Жануби-Шарқий Осиё ва Кўрфаз минтақасидан унинг нуфузини олиб ташлаш, уни Атлантика иттифоқидаги Америка паноҳи остида олиб қолиш, Европанинг ўз хусусий ҳарбий кучини барпо қилиш учун ҳар қандай уринишига қарши туриш фикрида эди. Гап шундаки, Европа келишувдан кейин уруш васвасалари узоқлашганини ҳис қилгач, тинчлиги қайтиб, иқтисоди кучайгач, халқаро сиёсатни шакллантиришда икки гигант билан шерик бўлишга, ўзининг Америка билан сиёсатини қарамлик эмас, тенглик ва шерикчилик асосига қуришга интила бошлади. Айниқса Британия ва Франция қадимги мустамлакаларига қайтишга ҳаракат қила бошладилар. Буни кўрган Америка Европа ҳаракатларини диққат билан кузата бошлади. Шунингдек, у Шарқий лагер қулаб, Варшава шартномаси бекор қилингандан кейин Шарқий Европа давлатларида юзага келган бўшлиқни ишғол қилишга ошиқиб, улар билан алоқани йўлга қўйди. Бундан мақсад Европа иттифоқи, айниқса Германиянинг Шарқ сари кенгайиши йўлини тўсиш эди. Шу билан бирга Америка Атлантика иттифоқини ўз кучида қолдириб, НАТОдан айри ҳолдаги Европа ҳарбий кучининг юзага келишига қаршилик қилди ва ҳамон қаршилик қилиб келмоқда. Совет иттифоқи меросхўри Россия ҳам Европа иттифоқининг Шарқ сари кенгайишидан хавфсирашини яширмасдан, кафолатларни қўлга киритишга ҳаракат қилди. Бироқ, у Совет иттифоқи ва Шарқий лагер қулашидан келиб чиққан халқаро вазият ҳамда ўзининг АҚШ

 

76-бет

Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106 107 108 109 110 111 112 113 114 115 116 117 118 119 120 121 122 123 124 125 126 127 128 129 130 131 132 133 134 135 136 137 138 139 140 141 142 143 144 145 146 147