| Албатта ҳукм Аллоҳникидур |
 |
Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт |
|
6. Африка масаласи
Африка масаласи янги масала. У халқаро майдонда 1960 йилдан кейин юзага келди. Бу масала мустамлакачиликдан бошқа нарса эмас. Негаки Африка фикрий қолоқ, айни пайтда катта миқдордаги хом-ашёларга, зироат ва ҳайвонот бойликларига эга қитъа. Мустамлакачи давлатлар XVIII асрнинг охири ва XIX асрнинг бошларида мустамлакачиликка ташланганларида Африка қитъаси ҳам улар босиб олган жойлар жумласидан бўлди. Ҳар бир давлат қитъадан кучи етганча жойни мустамлака қилиб олаверди. Уни мустамлака қилиш устида давлатлараро тўқнашувлар юзага келмади. Шунинг учун мустамлакачи давлатларнинг аксарияти ўша ердан қўним топди. Бутун қитъа Европанинг мустамлакасига айланди. У ерда Англия, Франция, Испания, Голландия, Германия, Италия, Португалия, Белгияларнинг мустамлакалари бор. Англия арслон улушига эга. Кейингиси Франция, кейин Белгия, кейин Португалия. Бу саккиз мустамлакачи давлатлар Иккинчи жаҳон урушининг охирига қадар Африкадаги мустамлакаларга ҳукмронлик қилиб келдилар. БМТ устави тузилгач, унга Африкадаги мустамлакачиликни тугатишга доир бандлар киритилди. Фақат улар шу тарзда тузилдики, натижада бу иш тадрижий суратда амалга ошириладиган бўлди. Шунинг учун йирик давлатлар Африкадаги мустамлакачиликни бартараф этиш ҳақидаги баҳс-мунозараларга 1960 йилдан кейингина киришдилар. Ундан олдин эса айрим мустамлакалар, масалан Италия мустамлакаси мустамлакачиликни тугатишнинг муқаддимаси сифатида васийлик остига қўйилди. Шу мақсаддаги сиёсий ишлар ҳам пайдо бўлди. Улардан энг эътиборлиси ижобий нейтралитет (бетарафлик) мафкураси ва бу нейтралитет ва қўшилмаслик сиёсатига оид қатор анжуманлар ўтказилди. Ижобий нейтралитет мафкураси аслида инглизларники бўлиб, уни Британия бош вазири Черчилл ўзининг агенти Неруга берган ва уни Ҳиндистоннинг сиёсати деб эълон қилишини ҳамда Осиё давлатлари ўртасида унга амал қилинишини талаб этган. Инглизларнинг бу мафкурасини Неруга беришларидаги сир шундан иборатки, улар ўзларининг Узоқ Шарқ ва бутун Осиёдаги мустамлакаларига Америка ва Совет иттифоқи томонидан хавф туғилаётганини кўрганлар. Совет иттифоқи мамлакат аҳолисини мустамлакачиликдан озод бўлишга тарғиб қилса, айниқса Индонезияда юз берган ҳодиса бунинг яққол мисоли, Америка Англияга мустамлакаларингга мустақиллигини берасан, деб босим ўтказди. Кейин уни бу ишга қарзлар бериш ва мутахассислар юбориш орқали судради. Мустақиллик мафкурасини Англия қадимдан мустамлакачилик услубини алмаштиришда қўллаб келади. Шунга кўра, айрим мустамлакаларига мустақиллик бериб, уларни давлатларга айлантирди ва улардан Британия ҳамдўстлигини ташкил қилди. Шу боис мустақиллик мафкурасига
113-бет
Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106 107 108 109 110 111 112 113 114 115 116 117 118 119 120 121 122 123 124 125 126 127 128 129 130 131 132 133 134 135 136 137 138 139 140 141 142 143 144 145 146 147
|