Албатта ҳукм Аллоҳникидур Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт

 

 

шунда. Англия ҳам Германияни қайтадан бирлаштиролмади. Де Голл Европани бирлаштириб, шу орқали Германиянинг қуролланиши ва бирлигини тиклашга ёрдам бермоқчи бўлди. Бироқ, у ҳам муваффақият қозона олмади. Хуллас, Совет иттифоқининг унга қарши жуда қаттиқ тургани боис, ҳеч қайси ҳаракат иш бермади.


Тўғри, Германия бирлашди. Бироқ, бу иш немис сиёсатининг самараси сифатида эмас, балки Совет иттифоқининг қулаши даврида Америкага ён босишлари оқибатида рўй берди. АҚШ Германия бирлиги орқали Европа бирлигига зарба бермоқчи бўлди. Иқтисоди ночор Шарқий Германияни Европа бирлигининг асосий таъминловчиси бўлган Ғарбий Германияга қўшиш орқали иқтисодий муаммолар келтириб чиқариш ва бу билан Европа бирлигига тўсқинлик қилиш, ҳеч бўлмаса кечиктиришни кўзлади. Бироқ, Германия бу тангликни енгиб ўтиб, Америка сиқувидан халос бўлишга интилиб, Европага, хусусан Францияга юзлана бошлади. Кейинчалик Европа иттифоқига айланган Европа умумий бозорида унинг салмоқли роли бор эди. Лекин Германия иқтисодий воситалар орқали шунга интилишда давом этаверди. Бунинг маъноси, яқин кунда у иқтисодий қўллаб-қувватлаши туфайли Европада, хусусан Шарқий Европада ўз нуфузига эга бўлади, дегани эди. Аммо ҳали бу халқаро сиёсатда ўз ролига эга бўлди, деган маънони англатмасди. Зеро, халқаро сиёсатга таъсир ўтказиш ҳарбий куч ҳамда сиёсий режаларни ижро этиш ва амалга оширишга олиб борувчи сиёсий ишларга асосланади. Германия эса ҳамон бундай асосга муҳтож эди. Гарчи у Франция билан координация орқали шу ишга уринаётган бўлса-да, бу уринишлари реакция (акс муносабат)дан бошқа нарса ҳисобланмасди. Бироқ, бу реакция Америкага қарши таъсир кўрсатиш даражасига кўтарилди. Буни Американинг Ироққа қарши ҳужуми ҳодисаларида кўриш мумкин. Шунингдек, Германиянинг Франция билан ҳамкорликда иш олиб бориши, кейин эса Британиянинг Атлантика иттифоқидан айри ҳолда муштарак Европа мудофаа кучини ташкил қилишга қўшилиши - гарчи бу ҳали хом гап бўлса-да, Американинг тинчини бузди.


Шулардан кўриниб турибдики, Германия халқаро сиёсатда ўз ролига эга бўлиш учун интила бошлади. Шундан хулоса қилиб айтиш мумкинки, Германиянинг яна қайта йирик давлатлар сафига қўшилиши кутилаётган ишдир. Зеро, ясама кучлар жонли халқлар ривожланишига тўсқинлик қилишга ҳар қанча эришгандек кўринмасин, бу муваффақият вақтинчадир. Пировардида эса жонли вужуднинг тараққиёт йўлидаги ҳар қандай ғовларни енгиб ўтиши муқаррар.

 

55-бет

Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106 107 108 109 110 111 112 113 114 115 116 117 118 119 120 121 122 123 124 125 126 127 128 129 130 131 132 133 134 135 136 137 138 139 140 141 142 143 144 145 146 147