Албатта ҳукм Аллоҳникидур Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт

 

 

йирик давлатлар Англия билан Франция бўлиб қолди. Англия дунёнинг Америкадан бошқа ҳамма жойини бошқарарди. Франция эса унинг ортидан югурарди. Тўртинчи ўн йиллик бошларида, аниқроғи, 1933 йили нацизм партияси ҳокимиятни эгаллаб, Германия шаънини улуғлашга ҳаракат қила бошлади ва у буюк давлатга айланди. Ундан сал аввалроқ Италиядаги ҳокимиятни Муссолини эгаллаб, Италия шаънини кўтаришга ҳаракат қила бошлаган эди ва у ҳам йирик давлатлар қаторига кирди. Бу томонда Япония юлдузи чарақлаб қолди. Саноати ривожланган давлатга айланганидан кейин нуфузи ортиб, йирик давлатлар қаторидан жой олди. Совет иттифоқи давлати ҳам кучга тўлиб, ўз халқаро вужудига эга бўлди ва йирик давлатга айланди. Шу билан йирик давлатлар олтита бўлди. Улар - Совет иттифоқи, Германия, Англия, Франция, Италия ва Япония. Америка ҳамон узлатда эди. Иккинчи жаҳон урушидан кейин Германия, Италия ва Япония мағлубиятга учраб, ҳолдан тойди. Худди шу пайтда Қўшма штатлар узлатни тарк этиб, дунё ишларига аралаша бошлади. Англия билан Франция йирик давлатлик мақомини сақлаб қолди. Шу билан йирик давлатлар тўртта бўлди. Улар - Совет иттифоқи, Англия, Франция ва АҚШ. 1961 йилдаги Совет иттифоқи билан АҚШ ўртасидаги иттифоқдан сўнг Англия ҳам, Франция ҳам йирик давлатлик мақомларидан тушиб кетишди. Шу билан йирик давлатлар иккита бўлиб қолди - Совет иттифоқи ва Қўшма штатлар. Улар иттифоқ тузиб, битта кучга айландилар. Шу билан олам икки давлатдан тузилган битта йирик кучга айланди. Совет иттифоқи қулашидан сал олдинроққа қадар шу икки давлатдан бошқа дунёга ҳукмини ўтказувчи йирик давлат бўлмади.


1985 йили Совет иттифоқига Горбачёв раҳбар бўлди. Бу Рейганнинг иккинчи президентлик даврига тўғри келарди. Шу вақтдан бошлаб Совет иттифоқи Қўшма штатларга кетма-кет ён бера бошлади. Натижада жар ёқасига келиб қолди. Шунга кўра, Рейган Оқ уйни тарк этаётиб: «Президент сифатида энг эътиборли ютуғингиз қайси деб биласиз?», деган саволга жавобан: «Айтишларича, мен совуқ урушда енгиб чиқибман», деган гапида ҳақ эди. Бу нарса ягона биринчи давлатнинг халқаро вазият устидан ҳукмронлигини қайта тиклаб, Совет иттифоқини йирик давлатлик мақомидан тушириб юборди. Кейин Совет иттифоқи парчаланиб кетди. Унинг кучлари ва ҳарбий қувватига Россия меросхўр бўлди. Бироқ, у сиёсий инқироз ва мафкуравий бўшлиқ машаққатига йўлиққанди. Боз устига коммунизмдан қолган иллатлар туфайли ички иқтисодий ва сиёсий муаммоларни бошидан ўтказарди. Бу нарса унинг дунё сиёсатига кўрсатадиган таъсирини барбод қилди.

 

42-бет

Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106 107 108 109 110 111 112 113 114 115 116 117 118 119 120 121 122 123 124 125 126 127 128 129 130 131 132 133 134 135 136 137 138 139 140 141 142 143 144 145 146 147