Англиянинг денгиз ўртасидаги ороллиги, бу оролнинг аҳоли эҳтиёжларини таъминлай олмаслигига назар ташланганда инглизларнинг ҳаёт учун курашиб четга чиқмасдан бошқа иложлари йўқлиги аён бўлади. Бироқ, улар савдогарлик учун мол айирбошлаш мақсадида эмас, мустамлакачилик, ўзга халқлар қонини сўриш, бойликларини талаш мақсадида четга чиқдилар. Негаки дастлаб уларда айирбошлайдиган молнинг ўзи бўлмаган. Шунга кўра, бойлик истаб йўлга отландилар. Оролдан чиққан пайтларидаги аҳволлари мана шу эди. Манфаатдорлик таркибий қисми бўлмиш капиталистик мабдани қабул қилганларида бу мабда уларнинг табиатига узукка кўз қўйгандек мос тушди. Шу билан уларда мустамлакачилик жиҳати диққат марказига чиқиб, биринчи даражали мустамлакачи давлатга айландилар. Оз сонли бўлганлари ва ўзларидан каттароқ куч қаршисида туролмаганлари туфайли бошқа халқлар ва давлатларни ёрдам беришга мажбурлаш воситасини қўлладилар. Бу ёрдам битимлар, анжуманлар, иттифоқлар каби уюшмалар шаклида намоён бўлди. Шунга биноан уюшмачилик жиҳати Англия сиёсатининг ажралмас қисмига айланди. Улар гарчи заковат бобида бошқалар каби оддий бўлсалар-да, ўз заковатларини охирги қатрасигача ишлатишлари билан ажралиб турадилар. Шу билан бўлаётган ишларни тушуниш, сиёсатни англаш, муаммоларни ҳал этишда етукликка эришдилар. Кенгайишга ўта муҳтожликларини эътиборга олиб, саноатларини ҳарбий саноат асосида барпо қилдилар. Бу нарса уларни том маънодаги давлат бўлишга олиб борди. Улар ҳарбий кучдан ҳам, ҳарбий техникадан ҳам, саноатга оид кучдан ҳам керагича фойдаланадилар. Боз устига сиёсатни ҳам, бошқарувни ҳам теран тушунадилар. Кўпинча ифлослик намоён бўладиган айёрликларни ҳам ишга соладилар.
66-бет Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106 107 108 109 110 111 112 113 114 115 116 117 118 119 120 121 122 123 124 125 126 127 128 129 130 131 132 133 134 135 136 137 138 139 140 141 142 143 144 145 146 147
|