Албатта ҳукм Аллоҳникидур Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт

 

 

қўшиб юборилиб, Франциянинг кенгайишига йўл қўймайдиган битта давлатга айлантирилди. Швейцария доимий бетарафликда қолди. Анжуман қарорларини ижро этиш учун иштирокчи давлатлар ўзаро иттифоқ туздилар. У Пруссия, Россия ва Австрия подшоҳлари ўртасида Англия қироли розилиги билан бўлиб ўтган битим эди. Кейин унга Франция қўшилди. Яъни, буюк давлатлар ўртасида бошқа давлатларни босиб олиш учун иттифоқ тузилди. Кейинчалик 1818 йилда Россия, Англия, Пруссия, Австрия ва Франция ўрталарида Икс-ла-Шапел шартномаси тузилиб, унда Вена анжуманининг муваффақиятларига таҳдид солувчи ҳар қандай қўзғолонни бостириш учун қуролли аралашишга келишилди. Шундай қилиб, бу беш буюк давлат ўз-ўзидан халқаро ҳамжамиятдаги, яъни халқаро насроний оиладаги низом ва хавфсизликни ҳимоя қилувчи ташкилотга айланди. Кейинчалик салтанатини кенгайтира бориб, Усмоний давлат заифлашганидан сўнг айрим исломий ўлкаларни ҳам ўзига қўшиб олди. Бу давлатлар тинчликни сақлаш баҳонаси билан кўп жойларга, 1821 йилда Неаполга, 1827 йилда Испанияга, 1826 йилда Португалияга, 1840 йилда Мисрга дахл қилдилар. Америкага ҳам дахл қилмоқчи бўлишиб, Испаниянинг Америкадаги мустамлакаларини қайтариб олишига ёрдам беришга уринишди. Лекин Қўшма штатлар ҳисоблашмаса бўлмайдиган кучли давлатга айланиб бўлганди. Қўшма штатлар президенти Жеймс Монро 1823 йилда «Монро доктринаси» номи билан маълум ва машҳур бўлган ушбу баёнотини берди: «АҚШ ҳеч бир Европа давлатининг Америка қитҳасидаги ишларга дахл қилишига, унинг бир парчасини ҳам босиб олишига йўл қўймайди». Шундан кейин анави давлатлар аралашишга ботинолмадилар.


Халқаро қонуннинг асли - мана шу. У бировларнинг ишларига аралашишни оқловчи асос, буюк давлатларнинг бошқа давлатлар устидан ҳукм юритишига имконият яратиб берувчи асос, давлат-лар ўз манфаатларини ҳимоя қилиш ёки биринчи давлат билан рақобатлашиш учун олиб борадиган сиёсий ишларнинг таянчидир. Шуни ҳам айтиб ўтиш лозимки, халқаро қоидалар гоҳида ўзгариб ҳам туради. Бироқ, бу ўзгариш ҳар доим буюк давлатлар фойдаси-га, уларнинг манфаатларини кўзлаб, бошқачароқ қилиб айтганда, дунё бойликларини ўзаро урушларсиз, қуролли тўқнашувларсиз бўлиб олиш мақсадида юз беради. Негаки XIX аср мустамлакачи-лик асри бўлди. Йирик давлатлар кичик давлатларни мустамлака қилишга итдек ташланди. Бу мустамлакачилик жараёнида катта уруш даражасигача бормаган низолар келиб чиқди. Лекин Англия,

 

28-бет

Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106 107 108 109 110 111 112 113 114 115 116 117 118 119 120 121 122 123 124 125 126 127 128 129 130 131 132 133 134 135 136 137 138 139 140 141 142 143 144 145 146 147