Албатта ҳукм Аллоҳникидур |
 |
Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт |
|
2. Яқин Шарқ масаласи
Бу муаммо Исломга ва унинг Ғарб учун хатарлилигига, стратегик нуқта ва унинг Европа, Африка ва Осиё алоқаларидаги ҳукмронлигига, яҳудий вужуди ва унинг Ғарб манфаатлари учун илк мудофаа чизиғи эканига, мустамлакачилик ва унинг моддий манфаатларига, хусусан нефтга тааллуқлидир. Исломга, стратегик нуқтага, яҳудий давлатига, мустамлакачиликка, нефтга алоқадор бўлган муаммонинг нафақат минтақа аҳолисию мусулмонлар учун, балки бутун жаҳон учун ғоятда муҳим экани шак-шубҳасиздир.
Ислом ҳамон Америка ва Ғарб учун буюк хатар бўлиб келяпти. Яқин шарқ минтақаси эса исломий даъватнинг дунёга таралиш манбаидир. Социализм қулаганидан кейин Американинг ўзига Исломни асосий ва ягона душман деб билиши, бу минтақадаги Ислом ва мусулмонларга қарши ҳужумини ниқоблаш мақсадида терроризм, диний экстремизм, фундаментализм шиорларини қўллаши бежиз эмас. У исломий-сиёсий ҳаракатларни ҳокимиятдан узоқлатиш учун қўлидан нима келса, ҳаммасини қиляпти. Малай ҳукуматлар хизматидан фойдаланиб, эзиш, янчиш, қириш, зўрлаш каби услубларнинг биронтасини ҳам қолдирмаяпти. Буш очиқдан-очиқ мусулмонларга қарши янги салиб урушини эълон қилди. Америка адлия вазири Жон Эшкрофт ошкора шундай деди: «Терроризм - айрим Исломни қабул қилган шахслардагина эмас, Исломнинг ўзида яширин». Унинг даъвосича, Оллоҳ Қуръонда терроризмга ундаган экан.
Энди эса Яқин шарқнинг стратегик мавқеи (жойлашуви) ва бу мавқенинг алоқаларга ҳукм ўтказишига тўхталамиз. Яқин шарқ қадимдан уч қитъа, яъни Африка, Европа ва Осиёнинг кесишган нуқтасида жойлашгани билан, Гибралтар буғози, Босфор, Адан, Хурмуз, Сувайш канали, Ўрта ер денгизи, Қора денгиз, Қизил денгиз ва Кўрфаздаги ҳукмронлиги билан, бундан ташқари уч қитъа ўртасидаги хом-ашё ва товарлар йўлининг чорраҳасидалиги билан аҳамиятга моликдир. Келишувдан аввал унинг стратегик аҳамияти Ғарб лагери билан Совет иттифоқи ўртасидаги оғриқли нуқтани ташкил қиларди. Негаки Яқин шарқ собиқ Совет иттифоқига қарши қаратилган ҳарбий майдонда Ғарб белбоғини ташкил қиларди. Бу белбоғ Ғарбнинг Яқин шарқ ва Африкани ҳимоялаб, Совет иттифоқига қарши туришдаги илк мудофаа чизиғи эди. Шунинг учун Яқин шарқда ҳарбий, жумладан ядровий база қурилди. Унинг давлатларини бир неча марта ҳарбий
81-бет
Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106 107 108 109 110 111 112 113 114 115 116 117 118 119 120 121 122 123 124 125 126 127 128 129 130 131 132 133 134 135 136 137 138 139 140 141 142 143 144 145 146 147
|