Албатта ҳукм Аллоҳникидур Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт

 

 

манфаатларини кўзловчи давлатларга айланмаганида эди, улар Қўшма штатларга қарши тура олувчи кучли Европа иттифоқини вужудга келтира олишар эди. Шунга қарамай, Франциянинг Германия ва Британия каби кучли давлатларга ўз режасини ўтказа олганлигининг ўзиёқ Америка ҳисобга олишга мажбур бўладиган таъсирли иш ҳисобланади.


Масалан, Россияни ҳатто иқлимий нуфузга ҳам эга бўлмаган кичик ҳажмдаги давлатга айлантириш учун Америка тузган режага келсак, бу режа асосан Россияни Болқон, Шарқий Европа ва Ўрта Осиёдаги нуфузидан маҳрум қилишга, Россия қудратининг муҳим омили бўлмиш ядровий арсеналларининг таъсир кучини йўқотишга ҳамда Американинг Россия устидан «фазовий уруш»да ғолиб келишини таъминлашга таянади. Бу иш учун у бир неча услубларни қўллади: Косово муаммосидан фойдаланиб, Югославия қўшинини (руслар билан ирқдош Сербия ва Черногорияни) бомбардимон қилди; Шарқий Европа давлатлари билан иқтисодий ва ҳарбий алоқалар ўрнатди; уларнинг кўпчилигини Шимолий Атлантика иттифоқига қўшди; терроризмга қарши курашдан фойдаланиб, Ўрта Осиё давлатларида ҳарбий базалар қурди; бунинг учун ўша давлатларнинг айрим ҳокимларини иқтисодий кўмаклар ёрдамида ўзига қаратиб ҳам олди; Афғонистонни босиб олди; ракеталарга қарши мудофаа тизимини ривожлантиришга таяниб, Россиянинг ядровий қалпоқчали баллистик ракеталари таъсир кучини йўқ қилмоқчи бўлди; Грузиядаги қашшоқликдан фойдаланиб, у ерда ҳокимият тепасига ўз малайларини олиб келди. Бу билан эса Россия ва НАТО аъзоси Туркия ўртасини ажратиб турган бу минтақа Америка чангалига тушди. Россияни «Мир» номли космик станциясидан воз кечиб, «Халқаро фазовий станция» (ХФС) номли халқаро космик станция билан шерикчилик қилишга кўндирди; Бу билан фазони забт этишдаги устунлигини кўрсатди. Хуллас, Америка Совет иттифоқини қулатиб, Россиянинг халқаро нуфузига барҳам берганидан кейин уни иқлимий нуфуздан ҳам маҳрум қилиш учун турли режалар тузишда давом этаверди.


Хитой билан ҳам аҳвол шундай. Америка уни бўйсундириш ва оддий давлатга айлантиришни лозим деб билади. Айниқса унинг буюк давлат бўлиши учун асослари йўқлиги Америкага қўл келади. Бироқ, у 90-йилларнинг ўрталарига келиб қувват касб қилди. Ўз иқлимидаги буюк давлатга айланди. Хавфсизлик кенгашида вето (қарорни бекор қилиш) ҳуқуқига эга бўлди. Унинг ўз иқлимига оид тамаълари, интилишлари бор. Аммо Қўшма

 

11-бет

Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106 107 108 109 110 111 112 113 114 115 116 117 118 119 120 121 122 123 124 125 126 127 128 129 130 131 132 133 134 135 136 137 138 139 140 141 142 143 144 145 146 147