Албатта ҳукм Аллоҳникидур Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт

 

 

унинг ўринбосари Волфовиц, мудофаа сиёсатлари кенгаши бошлиғи Ричард Перл, Дуглас Фейт, Жон Болтон, Кондолиза Райс кабилар бошчилигидаги «неоконсерваторлар» Буш қарорларига таъсир ўтказа олишди. Улар бутун кучлари ва нуфузларини ҳамда ўзларини қўллаб-қувватловчи ширкатларни ана шу сиёсатлар хизматига сафарбар қилишди.


Бу сиёсатларнинг энг кўзга кўринган белгиларидан бири БМТга, у чиқарган қарорларнинг қонунийлигига ҳам парво қилмаслик, Америка манфаатини биринчи ўринга қўйиш, халқаро қонунийлик шу манфаатга тўғри келса олиш, тўғри келмаса ташлаб кетавериш бўлди. Хавфсизлик кенгаши билан ҳам шундай муомала қилинди. Унинг чиқарган қарори ўзи учун фойдали бўлса олди, бўлмаса ташлаб кетаверди.


Европа Британия қиёфасида Америка идорасини ўз қобиғига ўралиб олишдан халқаро қонунчилик сари буришга уриниб кўрди. Бу ишда Америка ташқи ишлар вазири Колин Пауэллни ўзига жалб қилди. Президент Буш ҳам шунга мойил бўлди. Бироқ, неоконсерваторлар тўдаси бу уринишни барбод қилди. Шунинг учун Америка илгари бўлганидек, шерикчилик сиёсатлари борасида ҳам, халқаро ташкилот (БМТ)га фаол рол ўйнаш имконини бериш борасида ҳам ўзини билмаганга олиб тураверди.


Нима бўлганда ҳам, кичик Буш идораси Британия, Россия, Франция ва Германия каби буюк давлатларни халқаро сиёсатда ўйнайдиган ролидан четлата олмади. Аксинча, кичик Буш қўллаган бу сиёсатлар мазкур давлатларнинг позицияларини кучайтириб юборди. Негаки улар Американинг ёвуз ҳужумидан мудофааланиш учун жипслашишга мажбур бўлдилар. Натижада Франция, Германия ва Россия меҳвари ташкил топди. Бу меҳвар Британия билан махфий суратда ҳамкорлик қилиб, бу давлатларнинг халқаро сиёсатда таъсир кўрсатувчи улкан давлатлар сифатидаги мавқеларини қайсидир даражада мустаҳкамлашга муваффақ бўлди.

 

23-бет

Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106 107 108 109 110 111 112 113 114 115 116 117 118 119 120 121 122 123 124 125 126 127 128 129 130 131 132 133 134 135 136 137 138 139 140 141 142 143 144 145 146 147