эгаллаш, яъни президентни ҳам, вазирларни ҳам ўзларига бўйсундириш ва ишларни ўзлари бошқаришга қарор қилдилар. Ҳақиқатан ҳам Сурияни Ғарб мустамлакачилигидан ажратдилар. Бундан олдин Сурия аслида инглизлар томонида бўлгани билан, зоҳирда кўпроқ Америкага боғланган, деб ҳисобланар эди. Негаки ундаги ҳукмрон мафкуралар Абдун Носир чорлаётган озодлик, социализм, бирлик мафкуралари эди. Раъйи оммдаги ҳал қилувчи гап эгаси - Уйғониш партияси эса бамисоли Абдун Носирнинг дўсти ёки иттифоқдоши эди. Шунинг учун уни Ғарбдан ажратиш гарчи инглизларга қарши иш бўлса-да, Америкага қарши йўналтирилган ҳаракат ҳисобланарди. Инглизлар уни жимгина қабул қилишди, пинакларини ҳам бузишмади. Американинг эса жиннилиги тутди. Зобитларга зарба бериш, Сурияни Ғарб оғилхонасига қайта тиқиш учун асабий тарзда иш олиб борди. Натижада бир неча уринишларига қарамасдан, ҳаммаси муваффақиятсизликка учради. Америка муаммони ҳал қилолмай, уни Абдун Носирга тақдим этди. Абдун Носир Маҳмуд Риёзни юборди. У Миср билан Сурия ўртасида иттифоқ тузишга ҳаракат қила бошлади. Иттифоққа кўра, Миср Суриядаги ҳокимият тизгинини эгаллаши керак эди. Шу йўл билан Америка жиловни қўлга олди. Британияни Ироқ ва Ливандан ҳайдай бошлади. 1958 йил келиши билан Ливан қўзғолони, орқасидан Ироқ қўзғолони бўлди. Оқибатда Сурия, Ироқ, Ливан ва Миср Америка қўлига ўтди. Инглизларга фақат Иордания қолди. Абдун Носир Иорданияда ҳам уларни таъқиб қилди. Бутун минтақадан қувиб чиқаришига оз қолганди, бироқ Англия ҳам умидсизликка тушмади. Иорданиядаги базасидан туриб ишга киришди. 1961 йилга келиб Сурияда ўз кучига эга бўлди. Барча сиёсий кучлар, Халқ партияси, Миллий партия, Уйғониш партияси ёки «Уйғониш ва социалистик араб партиялари» - ҳаммаси Абдун Носирга ва бирликка қарши бирлашди. Сурия Мисрдан ажралди. Инглиз агентлари яна ҳокимиятни идора қила бошлади. Америка Ироқдаги Абдулкарим Қосимни унга ишлашдан бош тортиб, коммунистлар тарафига ўтгани учун ўзгартирди. Натижада Ироқда уйғониш партияси бошчилигидаги Америка ҳокимияти пайдо бўлиб, Сурия ва Иорданиядаги вазиятларни ўзгартиришга, уларни Ироққа қўшиб олишга ҳаракат қила бошлади. Англия бундан чўчиб, Дамашқдаги агентлари орқали ясама инқилоб уюштирди. Улар Уйғониш партиясини ҳокимият учун ниқоб қилдилар. 1971 йилда Ҳофиз Асад Мисрга бориб, тўртлик иттифоқига кирди. Мисрдан Сурияга бошқача ҳолатда қайтди.
91-бет Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106 107 108 109 110 111 112 113 114 115 116 117 118 119 120 121 122 123 124 125 126 127 128 129 130 131 132 133 134 135 136 137 138 139 140 141 142 143 144 145 146 147
|