Албатта ҳукм Аллоҳникидур Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт

 

 

Миср, Иордания, Ироқ ва бошқаларни Англия билан боғлаган мустамлакачилик шартномаларига ўхшаш шартномалар Америка билан Филиппинни боғлаб турарди. Филиппин гарчи назарий жиҳатдан Америка мустамлакаси бўлмаса-да, амалий жиҳатдан мустамлака эди. Америка Голландияни Индонезиядан чиқариб юборишга муваффақ бўлгач, унинг ўрнини эгаллашга ҳаракат қилди. Бироқ, индонезияликлар узоқ йиллар унга қарши туришди. Биринчи мустамлакачиликни чиқариб юбориб, иккинчисини киргизишни хоҳлашмади. Натижада Америка Индонезияга қарши ғовлар қўя бошлади. Унга қарши қўзғолонлар уюштирди. Англиянинг агентлар орқали бу юртга сизиб киришига эътироз билдирмади. Хитойликларни Индонезияга кўчишга ундади. Шунингдек, унга коммунизмни ҳам киритишга чорлади. Шу тазйиқлар оқибатида Индонезия ҳокимлари босимга бўйсуниб, Американинг қарзларини ва ҳарбий ёрдамларини қабул қилишди. Шу билан Индонезия Америка нуфузи остига кирди. Сукарно замонидан бошлаб Америкага қарам давлатлардан ҳисоблана бошлади. Икки гигант (АҚШ ва собиқ Совет иттифоқи)дан кейин Американинг Индонезиядаги ўрни мустаҳкамланди. Мамлакатнинг ўзига ҳам, қўшинга ҳам, иқтисодий ишларга ҳам ҳукмронлик қила бошлади. Бугунга қадар шундай давом этиб келмоқда. Америка Индонезия билан бирга Ҳинди-Хитойнинг ҳам катта қисмини, Корея урушидан кейин Жанубий Кореяни ҳам эгаллаб олди. У ҳамон Британияни Узоқ Шарқдаги мустамлакаларидан чиқариб юбориб, уларни ўзи эгаллашга ҳаракат қиляпти. Шу ишнинг уддасидан чиқса, Узоқ Шарқ масаласи халқаролигини йўқотиб, Америкага қарашли экинзорга айланади.


Умуман олганда Узоқ Шарқдаги вазият мана шу. Энди унинг халқлари ҳақида тўхталамиз. Бу халқлар Яқин шарқ халқларидан фикрий савия жиҳатидан анча паст. Бироқ, Иккинчи жаҳон урушидан олдинроқ ва уруш асносида жаҳонда кенг тарқалган мустамлакачиликдан озод бўлиш фикри шу минтақанинг халқларига Яқин шарқ халқларига нисбатан кўпроқ таъсир ўтказди. Негаки бу фикрни коммунистлар олиб келишди. У коммунизмнинг капитализмга қарши элементларидан бири. Шунинг учун бу фикр Совет иттифоқидан Хитой орқали Узоқ Шарқ халқларига кучли тарзда сизиб кириб, уларни қўзғатди. Иккинчи жаҳон урушидан олдин ва кейин Ҳинди-Хитой халқининг Францияга қарши қўзғалиши, Индонезия халқининг Голландияга қарши қўзғалиши мана шундан. Коммунистик мафкурани қабул қилган Корея халқининг ҳам бу ишда ўз таъсири бўлди. Ҳатто

 

102-бет

Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106 107 108 109 110 111 112 113 114 115 116 117 118 119 120 121 122 123 124 125 126 127 128 129 130 131 132 133 134 135 136 137 138 139 140 141 142 143 144 145 146 147