Албатта ҳукм Аллоҳникидур Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт

 

 

ҳеч нарса қилолмаслигидан довдираб қолди. Бу иш кучлар мувозанатининг издан чиқиши ва Американи ядровий урушга руҳлантириш дегани эди. Бу эса Совет иттифоқини ўзининг мудофаа низомларини ривожлантириш учун ҳаракат қилишга мажбур қилди. Негаки ундаги мавжуд имкониятлар ҳужумкор қуроллар соҳасида рақобатлашиш имконини бермасди. Шунинг учун рақобат ҳужум воситаларини ривожлантиришдан мудофаа воситаларини ривожлантиришга ўтди. Шуни ҳам айтиб ўтиш керакки, Рейганнинг мудофаа ёки юлдузлар жангига оид стратегияси дастлаб қайсидир даражада тараққийлашган бўлса-да, ракетавий қалқонни қуришга қодир технологияга эришилди деган гапга ҳали анча бор эди. Негаки баллистик ракеталарни қайтадан атмосферага қайтмасиданоқ, фазодалигидаёқ бобмбардимон қила олиш учун лазер нурларини керакли қуюқликда йўналтира олувчи тўпларга эришиш деярли мумкин эмаслиги илмий жиҳатдан ўз исботини топганди. Бироқ, Рейган тараққиётнинг юқори босқич-ларига эришмай туриб, мана шу мудофаа ташаббусини қабул қилганини эълон қилиб юборди ва бу билан Совет иттифоқини саросимага солишга ҳамда чириган иқтисоди кўтара олмайдиган янги қуролланиш пойгасига жалб қилишга қодир бўлди. Ҳолбуки, юлдузлар жанги стратегияси 1972 йилда АҚШ билан Совет иттифоқи имзолаган «Ракеталарга қарши мудофаа»га алоқадор шартномага тўғри келмасди. Лекин Рейган ўз ташаббусини бу битимга зид эмас, деб туриб олди. Бу билан Совет иттифоқи билан бўлаётган вазиятни чигаллаштирди. Келишув сиёсатининг охирги белгиларини-да йўқ қилди, дейиш ҳам мумкин.


Рейганнинг бу ишлари Совет иттифоқини янги қуролланиш пойгасига судради. Гарчи бу сафар эътибор ҳужумкор эмас, мудофаа низомларини ривожлантиришга қаратилган бўлса-да. Бундан мақсад Совет иттифоқини иқтисодий жиҳатдан ҳолдан тойдириш, уни 1961 йилги Вена шартномасида келишилган жонли ҳудудига қайтишга мажбурлаш, яна ҳам тўғрироғи, уни жарликка итариб юбориш эди.


Европа келишув давридан Қўшма штатлар назоратидан қутулиш учун фойдаланди. Америка сиёсатдонлари уни АҚШ соясига қайтариш билан бевосита шуғулланишди. Британия унинг соясидан 1973 йилдан бошлаб деярли чиқиб кетган эди. Киссенжер бу йилни «Европа йили», деб атаганди. Негаки Европа давлатлари ўз манфаатларининг АҚШ манфаатларидан айрича эканини таъкидлаб, Қўшма штатлар манфаатларини ҳимоя қилиб урушга киришдан ўзларини четга ола бошлагандилар. Америка 1982 йилда ўзининг «Першинг-2» ва «Круиз» (қанотли) русумли

 

40-бет

Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106 107 108 109 110 111 112 113 114 115 116 117 118 119 120 121 122 123 124 125 126 127 128 129 130 131 132 133 134 135 136 137 138 139 140 141 142 143 144 145 146 147