Албатта ҳукм Аллоҳникидур Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт

 

 

айлантириш учун иккала Германияни бирлаштириш тўғрисида ўйлаб қолди. Бу билан Америка Европанинг битта куч сифатида бирлашиш имкониятини анча заифлаштирган бўлар эди.


Американинг Хитой учун тузган режаси ҳам шундай бўлди. Аввалига уни қўллаб-қувватламоқчи, халқаро қутбга айлантирмоқчи, у билан муносабатларини яхшиламоқчи ва халқаро низом марказларидан бирига айлантириш, Совет иттифоқининг ўша пайтдаги халқаро мавқеини пастлатиш, икки душман коммунист иттифоқдошлар ўртасидаги жарликни янада улканлаштириш учун Хитой-Япония алоқаларини ўнгламоқчи бўлган бўлса, совуқ уруш тугаганидан кейин Хитойни тизгинлаш, ўзининг буюк девори ортига қайтариб юбориш режасини тузишга ўтди. Токи у Американинг Шарқий Осиёдаги манфаатларига хавф туғдирмасин. Айниқса Хитой бундай имкониятга эга бўлиб турган пайтда шундан бошқа иложи йўқ эди.


Американинг Исломий олам давлатларида қилган ишлари услублар ўзгаришининг мисолидир. Дастлаб у ўз малайларини ҳокимият тепасига олиб келиш учун ҳарбий инқилоблар ҳамда қарз, тараққиёт лойиҳалари, мутахассислар, ташвиқоту зўравонликка таянган бўлса, ҳозирга келиб, ҳарбий йўл билан ҳал қилиш, ҳар хил битимлар ва ҳарбий базаларга таяна бошлади. Бу билан ҳарбий мустамлакачилик ва Ғарб империализми замонларини эсга солди.
Британия ҳам ўз услубларини ўзгартирди. Шартномалар ва ҳарбий базалардан воз кечиб, ёлланган ҳокимлар, иқтисодий ва қуролланиш битимларига таянди. Эндиликда эса Америка ортидан бориб, эски услубини янгидан қўллашга, яъни ҳарбий базаларига қайтмоқчига ўхшайди.


Сиёсий режалар ва услублар баёни - мана шу. Мусулмонлар шуни аниқ билиб олсинларки, Ғарбий лагер ўзининг сиёсий мафкурасини ҳам, тариқатини ҳам ўзгартирмайди. Лекин ўз мабдаини ёйиш учун эски режаларию услубларидан воз кечиб, янги-янгиларини ишлаб чиқади. Унинг услуб ва режаларига барҳам берилса, улар ортидаги лойиҳалар ҳам муваффақиятсизликка учрайди. Шунга кўра, сиёсий мафкура ва тариқатга қарши кураш сари юзланилаётган бир пайтда сиёсий курашни режа ва услубларга қаратиб, уларни фош этиш лозим. Бас, шундай экан, мусулмонлар ҳар бир давлат сиёсатининг режа ва услубларидан бохабар бўлмоқлари даркор.

 

13-бет

Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106 107 108 109 110 111 112 113 114 115 116 117 118 119 120 121 122 123 124 125 126 127 128 129 130 131 132 133 134 135 136 137 138 139 140 141 142 143 144 145 146 147