Албатта ҳукм Аллоҳникидур Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт

 

 

Чунки Мисрда унинг нусайрий-алавийлар мазҳабидан бўлишига қарамасдан, Сурия араб жумҳуриятининг президенти бўлиш имконияти борлигига ишонтиришди. Ана шунда бу ишнинг ортида Америка борлиги, модомики Америка томонида экан, уни қўллаб-қувватлаши, шунингдек, Миср ҳам уни қўллаши, Миср ва унинг ортидаги Америка алавий бўлгани учун жумҳурият президенти этиб сайланиши олдидаги ғовни олиб ташлашлари аён бўлди. Ваҳоланки, Суриядаги одамлар президентлари нусайрий бўлишини қабул қилмасдилар. Мусулмон бўлишини хоҳлардилар. Шундай қилиб, Америка унинг ўз тарафига ўтишига розилигини билгач, унга ҳамма нарсани тайёрлаб, мушкулларини ҳал қилиб берди. Иш бошланди. Ҳофиз жумҳурият президенти бўлиши учун даражама-даража ҳаракат қила бошлади. Шимолга ташриф буюрди. Халқ билан учрашувлар уюштирди. Халқнинг ҳоким томонида эканини, рақобатлашиш имкони йўқлигини кўргач, амалий ишга ўтди. Сурия араб жумҳурияти президентлигига Ҳофиз Асаднинг номзоди қўйилди. 1971 йилнинг 12 марти референдум куни қилиб белгиланди. Кейин Ҳофиз Асад Сурия жумҳуриятининг президенти бўлди. Шу билан Сурия қайтадан Америка чангалига тушди. Ҳозирги кунга қадар ўша чангалда ётибди.


Суриядаги Англия-Америка курашининг намуналари, кўзга кўринган жиҳатлари мана шулар. Энди бошқа араб давлатлари хусусида тўхталамиз. Иордания инглизлар ҳукмронлиги остида қолди. Негаки халқининг 2/3 қисми фаластинликлар бўлиб, кўпчилиги БМТнинг озиқ-овқат карточкаси ва хорижда ишловчи фарзандларининг маоши билан ҳаёт кечирадилар. 1/3 эса Шарқий Иордания бадавийлари бўлиб, аксарияти қўшиндаги фарзандларининг ойлиги билан кун кўради. Америка Иордания халқида Суриядагидек маҳсулдор ерни топмади. Шунга кўра унда халқаро курашни ўзида намоён этувчи ҳеч қандай сиёсий иш содир этилмади. Фақатгина Бағдод иттифоқига қарши бўлган намойишлар ва 1957 йилги қирол Ҳусайн Абдун Носир малайларини юртдан ҳайдаш мақсадида уюштирган ясама инқилобий ҳаракати бундан мустасно. Шунга биноан, Иорданияда курашга алоқадор муҳим сиёсий ишлар содир этилган деб бўлмайди. Ҳолбуки, у Америка билан Англия ўртасида кетаётган курашнинг энг йирик майдонларидан бири. Негаки у даҳшатли даражадаги ер ости ва сув ости бойликларига эга.


Ироқда эса баасчилар ўрнига ҳокимият тепасига келган Абдуссалом Ориф, гарчи Абдун Носир этагини тутган бўлса-да,

 

92-бет

Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106 107 108 109 110 111 112 113 114 115 116 117 118 119 120 121 122 123 124 125 126 127 128 129 130 131 132 133 134 135 136 137 138 139 140 141 142 143 144 145 146 147