Албатта ҳукм Аллоҳникидур Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт

 

 

келишув даврида дунёни бошқараётган икки гигант давлатни заифлаштириш мақсадида бутун дунёни жаҳон урушига жалб қилиб кўрди. Икки гигант иттифоқи оқибатида халқаро сиёсатдан четлатилгач, ўзини йўқотиб қўйган одамга ўхшаб қолди. Яна қайта халқаро майдондан жой олиш ва халқаро сиёсатда иштирок этиш учун ўзини хавфга солиб бўлса ҳам асабий тарзда ҳаракат қилди. Бу ишда давлатлар билан битимлар тузиш, шахсларни жалб қилиб, улар орқали таъсир ўтказишга таянарди. Савдолашиш йўлида рақибга каттароқ луқма бериб қўйиши парвосига келмасди. У сиёсатда на дўст ва на душманни тан олади. Манфаатдан бошқа нарсаларнинг борлигига ишонмайди, уларни алдаш қуроли, деб ҳисоблайди. Ишончга кириш учун ёлғонни кўрсатмасликка ҳаракат қилса-да, уни сиёсатидаги энг фаол қурол сифатида қўллайди. Британия бош вазири Черчилл урушнинг тақдири ва Германиянинг келажагини ҳал қилиш учун Рузвелт ва Сталин билан учрашган пайтида очиқдан-очиқ шундай деган эди: «Урушдаги ҳақиқат шу қадар қимматки, уни ёлғонлардан тузилган посбонлар билан қўриқламай иложингиз йўқ». Британия сиёсатида ёлғон қанчалар асл нарса экани мана шундан кўриниб турибди.


Британия ва унинг сиёсатининг воқеи - мана шу. У билан мустамлакачилик ва халқни қул қилиш асосига қурилган давлат сифатида муносабатда бўлмоқ лозим. Йиллар ва ҳодисалар унинг бу йўлини ўзгартиролмади. Бир неча халқ қўзғолонларига дуч келди. Биронтасининг ҳам муваффақият қозонишига йўл қўймади. Унинг мустамлакачилигига қарши туриш учун воситаларини идрок қилиш ҳамда услублари яширин, кўринишда содда, айёрлигига очиқдан-очиқ қарши чиқиш билан бўлади. Унинг кучи шоирнинг: «Мени сен давола касаллик ила», деган сатрида ўз ифодасини топган. Ташқаридаги қуввати бошқаларни, ҳатто қарши турувчиларни ўзига оғдира олишидадир. Уни енгиш учун анъанавий сиёсий қуролларидан ажратиш, ҳеч бир ёрдамчисиз, шериксиз, ёлғиз ўзига қарши туришдан бошқа йўл йўқ.


6. Француз халқи
Бу халқ Европанинг юрагида кўҳна давлат барпо қилди. Улар озодлик, адолат, тенглик каби олий фикрларни биз олиб келганмиз, сиёсат, тафаккур бобида буюк шахслар етиштириб чиққанмиз, деб фахрланишади. Франция, нима бўлганда ҳам, мустамлакачи давлатдир. Озодлик фикрларидан ўзининг олий шахсий белги сифатида таъсирланиши билан бошқалардан ажралиб туради. Бу белги уларнинг хулқига, тўғрироғи табиатига айланган.

 

67-бет

Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106 107 108 109 110 111 112 113 114 115 116 117 118 119 120 121 122 123 124 125 126 127 128 129 130 131 132 133 134 135 136 137 138 139 140 141 142 143 144 145 146 147